8.7 C
Узбекистан
Понедельник, 11 ноября, 2024

ССВ: Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифалари бериш учун имтиҳонлар ўтказилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Маълумки, тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

Мазкур жараён Соғлиқни сақлаш вазирининг 2014 йил 18 декабрдаги 21-сон буйруғи билан тасдиқланган Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низом асосида ташкил этилади.

✅ Унга кўра, тиббиёт ва фармацевтика ходимига малака тоифаси мутахассислиги бўйича берилади. Бунда, иккинчи тоифа учун 3 йил, биринчи тоифа учун иккинчи малака тоифаси ва 5 йил, олий тоифа учун биринчи малака тоифаси ва 7 йил иш стажи талаб этилади.

🎥 Миллий палата ва унинг ҳудудий бўлинмаларига малака тоифаси олиш учун мурожаат қилган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг имтиҳон хоналари видеокамералар билан жиҳозланган бўлиб, синов жараёнлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтида онлайн трансляция қилинади.

⌨️ Малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги буйруқлар ва у асосида расмийлаштирилган QR кодли электрон сертификатлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Миллий палатанинг расмий веб-сайтларига жойлаштириб борилади.

🗓 Жорий йил бўлиб ўтадиган имтиҳонлар ноябрь-декабрь ойларида Миллий палата раисининг 2022 йил 9 сентябрдаги тегишли буйруғи билан тасдиқланган жадвал асосида ўтказилади.

👇Қуйида ихтисослаштирилган аттестация комиссияларининг 2022 йил ноябрь-декабрь ойларидаги йиғилишлар жадвали тақдим этилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда талабаларининг энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги масалаларидан хабардорлик даражасини аниқлаш бўйича тадқиқот

Кириш Энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги, айниқса, Ўзбекистон каби жадал ривожланаётган мамлакатларда долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Мамлакат иқтисодиёти ва...

Больше похожих статей

×