8.7 C
Узбекистан
Понедельник, 11 ноября, 2024

Фарзанд тарбияси-масъулият!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Одам боласи табиий-биологик ҳодиса туфайли дунёга келса-да, бироқ у ижтимоий-тарихий тажрибани эгаллаши, жамиятда ўз ўрнини белгилаб олиши, ўз даврининг тараққиёт даражасига кўтарилиши, бир сўз билан айтганда, тарбияланиши керак. Бу жараёнларда катта авлод ўзининг билим ва малакаларини, яшаш, кураш, меҳнат тажрибасини кичик авлодларга ўргатиши тарбия деб аталмиш ижтимоий ҳодиса орқали амалга оширилган. Жамият ривожлангани сари баркамол шахсларни етиштириш эҳтиёжи ҳам ортиб борган. Бизнингча, тарбия ва тарбияланишнинг бош омили—оилани Тангри таоло одамзотга улуғ туйғу сифатида инъом қилганки, аслида барча хушфеълликларнинг замирида никоҳ ва оила, фарзандлар камоли туради.

“Дунёда иззат ва саодат толиби бўлмаган бирорта қавм йўқ. Ҳар бир миллатнинг саодати ва иззати, албатта унинг ички интизоми ва тотувлигига боғлиқ. Тинчлик ва тотувлик эса шу миллат оилаларининг интизомига таянади. Қаерда оила муносабати кучли интизом ва тартибга таянса, мамлакат ва миллат ҳам шунча кучли ва тартибли бўлади. Агарда бир мамлакатнинг аҳолиси ахлоқсизлик ва жоҳиллик билан оилавий муносабатларни заифлаштириб юборса ва интизомсизликка йўл қўйса, шунда бу миллатнинг саодати ва ҳаёти шубҳа остида қолади” , деган аллома А.Фитрат ғоялари ўз қимматини ҳозир ҳам йўқотган эмас, чунки, оиланинг муқаддаслиги ва фарзанд тарбиясида энг олий саждагоҳ эканлигини эътироф этиш лозим! Дарвоқе, фарзанд тарбиясини оилалардан айри муносабатда тасаввур этиб бўлмайди. Умрининг 45 йилини ички ишлар идораларида ҳалол, фидокорона меҳнат билан ўтказган, халқ ардоқлаган инсон, милиция генерал-майори Ғофуржон Раҳимов, одам содир қилиши мумкин бўлган жиноятлар баъзан оилавий муҳит таъсирида юзага келишини қуйидагича таъкидлаган эди: “Хулоса шуки, ички ишлар идоралари ходимларининг асосий вақти, имконияти жиноятнинг келиб чиқишини ўрганиш ва уни бартараф этишга сарфланадиган бўлса, бунда бош вазифа тез-тез жанжалдан чиқиб турадиган оилалар туфайли вазият оғирлашишининг олдини олишга қаратилмоғи лозим! Негаки, танга жароҳат етказиш, ўз яқинларини ўлдириш, мол-мулкка қасддан ўт қўйиш, болаларни тирик етим қилиш каби ҳолатлар ана шундай оилалардан келиб чиқмоқда».

Демак, фарзанд тарбияси негизи—оила эканлигини бир сония ҳам унутмаслик керак. Тоғнинг кўрки—лола билан, уйнинг кўрки – бола билан, боласи кўп уйда—кунда тўй ва бошқа шу каби халқ мақолларида фарзанд оиланинг кўрки, қувончи эканлиги улуғланса, яна бир муҳим маъно-мазмун—инсон ҳаёти фарзанд билан янада гўзал ва кўркам эканлигини ҳам англашимиз лозим. Аслида уйланишдан асосий мақсад фарзандли бўлиш орзусидир!

Муқаддас ислом динида ҳам уйланиш ва ўзидан кейин насл қолдириш қадрланган. Жаноб Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳузурига бир киши келиб: — Эй, Аллоҳнинг Расули, бир жалли ва ҳасабли аёл топдим. Аммо туғмас экан. Унга уйланаверайми?,- деди. — Йўқ!-деди Пайғамбаримиз (с.а.в.). Кейин у зотга иккинчи марта келди. Яна қайтарди. Сўнгра Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳузурига учинчи марта келди: — Эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланинглар. Мен бошқа умматларга сизларнинг кўплигингизни кўз-кўз қилгувчиман, — деди. Абу Довуд Насаий ал-Ҳаким ҳикматларига кўра: биринчидан, уйланишдан олдин аҳли фазл, илмли кишилардан маслаҳат сўраш; иккинчидан, туғмас аёлга, агар гўзал ва аслзода бўлса ҳам уйланмаган маъқул; учинчидан, эрига муҳаббат қиладиган ва кўп туғадиган аёлга уйланиш кераклиги таъкидланади.

Бу сифатлар эркакка яқин аёлларнинг ҳолини ўрганиш билан билинади. Узоқ қариндош аёллар одатда эрига муҳаббат қўядиган, кўп туғадиган, яъни фарзандлари ҳам ўша сифатларга эга бўладилар.

Оилавий ҳаёт, эр-хотинликнинг асл мақсади—фарзанд умидидир. Бу йўлда доимо ҳаракатда бўлмоқ, қийинчиликларга дош бериб, оилали бўлиш ва солиҳ фарзандларни дунёга келтирмоқ ҳар бир инсон учун шарафлидир. Шу маънода муқаддас Қуръони Каримнинг “Нахл” сураси 72-оятида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Аллоҳ Сизларни ўзларингиздан жуфтлар қилди ва Сизларга жуфтларингиздан болалар ва набиралар қилди ҳамда Сизларни зарурий нарсалардан ризқлантирди”. Ушбу ояти каримада инсонни жуфт, яъни эркак ва аёл қилиб яратилишининг ҳикматларидан бош мақсад—фарзанд ва набиралар қолдириб, инсон сулоласининг давомли бўлишини таъминлаш зарурати баён қилинган. Ўша улуғ неъматларни беришга ягона Аллоҳнинг Ўзи ҳақли экани таъкидланади. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф шундай қайд қилади: “Аллоҳ таолонинг ўз бандасига фарзанд бериши улкан неъматдир. Шунингдек, жигаргўшасининг фарзандини кўриш, яъни набирали бўлиш ҳам улкан неъмат ҳисобланади. Шу тариқа инсон насли сақланиб боради.

Аллоҳ таоло инсонни, аввало тупроқдан яратди. Кейин эса нутфа (сперма) орқали кўпайишини қонунлаштириб қўйди. Фақат бу кўпайиш ҳалол-пок йўл билан бўлиши шартлигини алоҳида таъкидлади. Демак, инсон ўзига ҳалол жуфт, бола ва набиралар берган Аллоҳ таолога иймон келтириб, унгагина ибодат қилиб, оиласини ҳар жиҳатдан асраб-авайлаб яшамоғи лозим. Акс ҳолда ношукрлик қилган бўлади…” Таъкидлаш жоизки, оила Аллоҳ таолонинг розилигини топиш, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассалламнинг ахлоқлари, одоблари билан ўзлик, яъни муайян зийнатли қилиш учун қурилади. Бу одоб ва ахлоқлар оиладан ташқарида бўлиши мумкин эмас. Мисол учун, меҳрибонлик, ҳалимлик, адолат ва ўзаро ёрдамни олиб кўрайлик. Аслида оила олиймақом ахлоқ намуналарининг намоён бўлиши, мустаҳкамланиши учун асосий макон эмасми? Агар оила бўлмаса, бу нарсаларга кўнгилдагидек эришиб бўладими? Бошқа одоб ва ахлоқларни ҳам шунга таққослаш мумкин. Аллоҳнинг оятига амал қилиб, Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассалламнинг суннатига эргашиб, оила қурмоқдаман, деб ният қилган одам ҳақиқий ибодатни адо этган бўлади.

Оилавий ҳаёт, эр-хотинлик алоқасидан шарафли мақсадлар кўзда тутилади. Оилага, эр—хотинга улуғ шарафли масъулият юкланади. Эр-хотин ўша масъулиятни адо этиш учун ҳимматларини олий мақсад қилиб, осонлик ва қийинчилик, кенглик ва торлик вақтларида ҳам ўзаро ҳамкорлик қилишлари шарт! Ўз оилаларини мустаҳкамлаб, олийжаноб фарзандлар етиштириб, Ватан учун фойда келтиришга ҳаракат қилишлари керак. Бу эса ўз навбатида, яъни келишилган ҳолда ҳар ким ўзига хос ва ўзига мос юклатилган вазифаларни виждонан адо этиши лозим дегани!

Демак, эр-хотин орасидаги оилавий алоқа-муҳаббат, тақдирлаш, ўзаро тушуниш асосида бўлиши лозим. Никоҳ тарафларнинг ўзаро ихтиёрий розилиги билан тузиладиган маънавий ва бардавом алоқадир. Шунинг учун ҳам бу алоқа муҳаббат, раҳм-шафқат асосида бўлиши даркор! Ана ўша маъноларни ўзига сингдириб олган ҳолда оила қуриши лозимдир”.

Аброр БЕРДИЕВ

Мирзо Улуғбек туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда талабаларининг энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги масалаларидан хабардорлик даражасини аниқлаш бўйича тадқиқот

Кириш Энергия самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги, айниқса, Ўзбекистон каби жадал ривожланаётган мамлакатларда долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Мамлакат иқтисодиёти ва...

Больше похожих статей

×