“Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида давлат назоратини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (611-сон, 19.10.2022 й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилади.
☑️ Бунда қуйидагилар:
🔹 тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувларни рўйхатга олиш китобини юритиш шакллари;
🔹 китобга киритиладиган текширувлар тўғрисидаги маълумотлар ва уларни киритиш тартиби;
🔹 китобни тўлдириш тартибига риоя қилишни мониторинг қилиш ва унинг ҳисобини юритиш бегиланди.
📃 Шунингдек, назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби белгиланиб, аттестациядан ўтган ходимга тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома берилади.
📝 Бундан ташқари, назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонунни бузиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, текширувни ташаббус қилишни назарда тутувчи “хавфни таҳлил этиш” тизимини ишлаб чиқишга доир минимал талаблар белгиланди.