Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги “Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–111-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖда ишлаб чиқарилган «SAZ LE-60» русумли автобусларнинг навбатдаги 20 донаси «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тасарруфига топширилди.
Мазкур харид қилинган янги автобуслар қуйидаги йўналишларда фаолият кўрсатиш учун бириктирилди:
🔸 5 донаси «5-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 21-сонли «Қорасув 1-мавзеси – Тошкент МУМ» автобус йўналишига;
🔸 5 донаси «7-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 56-сонли «Тариқтешар маҳалласи – Чорсу савдо маркази» автобус йўналишига;
🔸 5 донаси «1-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 61-сонли «Янгиобод мавзеси – Халқаро Аэропорт-2» автобус йўналишига;
🔸 5 донаси «18-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 134-сонли «Жанубий вокзал – Назарбек қўрғони» автобус йўналишига.