28.8 C
Узбекистан
Вторник, 22 июля, 2025

Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг VI саммити моҳияти

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳонда юз бераётган кескин жараёнларни инобатга олган ҳолда, ОҲИЧК Остона саммити жорий йилнинг сентябрь ойида муваффақиятли ўтган ШҲТ Самарқанд саммити фонида долзарб минтақавий ва халқаро масалалар бўйича фикр алмашиш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилади.

ОҲИЧК саммитида Марказий Осиёнинг барча давлатлари раҳбарлари иштирок этиши минтақа мамлакатлари етакчилари ўртасида «ўзаро келишиб олиш», ҳудудий лойиҳаларни амалга ошириш ҳолатини муҳокама қилиш имконини беради.

Ўзбекистон халқаро майдондаги ноаниқликлар ҳамда мамлакатлар ўртасидаги ишончнинг чуқур таназзули шароитида, шу жумладан ОҲИЧК доирасида очиқ, конструктив ва тинчликни мустаҳкамлашга қаратилган ташқи сиёсатни юритмоқда.
Мамлакатимизнинг Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш (ОҲИЧК) форумида иштироки Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат принципларига тўла мос келади – очиқлик, прагматизм, хавфсизликнинг бўлинмаслиги, чегарадош давлатлар билан қўшничилик муносабатларини ҳар томонлама ривожлантириш, минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш.
Маълумот учун: ОҲИЧК – Осиёда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича халқаро форум. 1999 йилдан буён фаолият юритади. ОҲИЧК га минтақанинг 27 та давлати аъзо ҳисобланади.
ОҲИЧК нинг Олтинчи саммити (5-саммит 2019 йилда Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган) Евроосиё ҳудудида халқаро вазиятнинг кескинлашуви (Россия-Украина, Арманистон-Озарбайжон қуролли тўқнашувлари ва бошқалар), мамлакатлар ўртасидаги ишончнинг чуқур таназзули шароитида ўтмоқда.
Дунёдаги мураккаб геосиёсий вазиятни инобатга олиб, саммитдан аниқ натижалар умид қилинмоқда. Осиёда мулоқот ва тинчликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи Ташкилот доирасидаги олий ҳамда юқори даражадаги учрашувлар жиддий муаммоларни муҳокама қилиш ва уларнинг ечимлари бўйича чораларни ишлаб чиқиш имконини беради. Олтинчи саммитда 11 мамлакатнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари, бир қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

ОҲИЧК доирасида Ўзбекистон минтақавий ва халқаро миқёсдаги ўткир хавф ва таҳдидларни ҳал этишга қаратилган фаол позицияни эгаллаб келмоқда.
Хусусан, ОҲИЧК нинг охирги саммитида (2019 йил 15 июнь, Душанбе шаҳри) Президент Ш.М.Мирзиёев Кенгаш доирасида қуйидаги йўналишлар бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан ташаббусларни илгари сурди:

  • ёшларнинг радикаллашувига қарши курашиш;
  • динлараро ҳамжиҳатликни сақлаш, маърифат ва маданиятларни ўзаро бойитиш масалалари бўйича тизимли мулоқотни йўлга қўйиш;
  • Ўзбекистонга фан, таълим соҳаларидаги ва маданий-гуманитар йўналишдаги ҳамкорликнинг мувофиқлаштирувчиси ролини бериш.
    Шунингдек, 2020 йил ноябрь ойида Ўзбекистонга инсон ўлчовига ишонч чоралари бўйича мувофиқлаштирувчи роли берилди.
    Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ОҲИЧК Ёшлар кенгаши фаолиятида ҳамраис сифатида фаолият юритади.
    Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти 2021 йилда ОҲИЧК таҳлил марказлари форумининг Ўзбекистон томондан доимий аъзоси этиб белгиланди.

    Хулоса
  1. Давлатлар бир-бирини эшитишни тўхтатган бир шароитда, давлатлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш, ҳар қандай низоларни фақат сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал этиш учун доимий мулоқотга еҳтиёж ортиб бормоқда. Бу Ўзбекистон томонидан деярли барча тадбирларда мунтазам равишда айтилади.
  2. Ўзбекистоннинг ОҲИЧК саммитида иштироки Тошкентнинг Марказий Осиё минтақаси давлатлари билан яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли шериклик тамойилларига асосланган муносабатларни ўрнатиш бўйича олиб бораётган курсига мос келади.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Академик лицейларга кириш имтиҳонлари вақти маълум бўлди

2025 йил 24 июль — тест синовлари республиканинг барча ҳудудларида, 25 июль — Тошкент шаҳрида махсус белгиланган ҳудудларда ўтказилади. Тест...

Больше похожих статей

×