28.8 C
Узбекистан
Вторник, 22 июля, 2025

Янги  Ўзбекистонда  эл  азиз, инсон  азиз

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Қаҳрамон оталаридан ўрнак ва намуна олиб,
улар билан доимо фахрланиб  яшайдиган
халқ  ҳеч қачон кам бўлмайди ва ўзининг
эзгу мақсадларига албатта етади.

Шавкат  Мирзиёев
Ўзбекистон  Республикаси  Президенти

Маълумки, Абдулҳай Тоиров 1912 йил 12 октябрида Шаҳрихон шаҳрида туғилган ва кейинчалик қишлоқ хўжалик йирик дарғаларидан бирига айланган. У киши ўтган аср 30-50 йилларида Тошкент вилоятидаги Оржоникидзе (ҳозир Қибрай), Қорасув (ҳозир Зангиота) туманларида қишлоқ хўжалик бўлими бошлиғи, Тошкент вилояти техник экинлар бошқармасининг бошлиғи бўлиб ишлаган, Сирдарё туман ижроқўмининг раиси, Мирзачўл (ҳозир Гулистон) туман партия комитети биринчи котиби, Бухоро, Наманган, Сурхондарё (Қашқадарё вилояти билан қўшилган вақтда) вилоятлари ижроқўм раиси, Бухоро ва Наманган вилоят партия комитетлари биринчи котиби бўлиб сайланган. 1955-1960 йилларда А.Тоиров Наманганда ишлар экан, Ўзбекистон Олий Совети Президиумининг аъзоси бўлган. У киши ишлаган даврда вилоят қатор кўрсаткичлар бўйича Ўзбекистонда пешқадамлардан бўлган.

Давлат ва жамоат арбоби, чўлқуварлар машҳур етакчиси бўлган  Абдулҳай Тоиров

 “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган агроном” Абдулҳай Тоирович Тоиров 1960-1963 йилларда “Мирзачўлқурилиш” Бош бошқармаси бошлиғи А.А.Саркисовга ўринбосар ва 1963 йилдан, умрининг охиригача ”Ўртаосиёирсовхозқурилиш” Бош бошқармаси қишлоқ хўжалик бошқармаси бошлиғи бўлган. Пахтачилик билимдони бўлган Абдулҳай ака, ўз вақтида атоқли давлат ва жамоат арбоби, таниқли ёзувчи ва шоир, оташин публицист, Ўзбекистон раҳбари Шароф Рашидович Рашидов Сирдарё ва Жиззах вилоятлари пахта далаларини кўздан кечириш учун ташриф буюрганда, доим ҳамроҳлик қилган…

          Жиззах вилоятининг раҳбари бўлган, Давлат мукофоти лауреати Тўхтамиш Боймиров Абдулҳай акани шундай хотирлайди:

          “Мирзачўл тарихида қаҳрамонлар кўп, ҳар бирларининг ўз муносиб ўринлари бор. Лекин мирзачўлликларнинг ҳамма томондан бирдай тан олинган улуғ устозлари бор эди. Улардан бири Абдулҳай ака Тоиров Мирзачўлнинг академик-агрономи бўлиб тарихга кирди. Бу фахрли номни унга халқ берди, унинг улуғ хизматларини тан олган сафдошлари, замондошлари берди… Назаримда бу шарафли ном бу ажойиб инсоннинг ярим асрлик чўлқуварлиги давомида олган барча мукофот ва унвонлардан баланд ва мўътабарроқдир.”

     Ўзбекистон Республикаси “Тасвирий ойина” Ижодий уюшмаси Бошқаруви раиси Исфандиёр Латипов, Абдулҳай акани шундай эслайди:

         “Отамнинг қадрдонларидан бири Абдулҳай ота Тоировдир. У киши ҳаётини элу юртга хизмат қилишга баҳшида этган, менинг тасаввуримда бир дунё инсон эди. Бирор масалада гап кетса,  оғир-босиқлик билан фикр билдирар эди. Қачон биз томонларга йўли тушса, албатта отамни йўқлаб ўтар эди. Одамгарчилиги улуғ инсон бўлган. У киши билан бир кўришган одам яна кўришишни орзу қилиб қоларди. Отам билан улар асосан, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги янгиликлар, муаммолар хусусида суҳбатлашар эди.

      Эсимда бор. Кунларнинг бирида, отам раҳбар бўлган хўжаликка Абдулҳай ака келиб қолдилар. Отамни кўриб: «Худоёрхон, Қашқадарёдан қайтаётиб, сени кўриб кетай, дедим», – деб қучоқлашиб кўришдилар. Шунда, 70 ёшдан ошган Абдулҳай ота, отам билан бирга, иш сифатини билиш мақсадида, сеялка орқасига туриб, пахта майдонини нариги бетига, сеялка устида бориб қайтганини гувоҳи бўлганман”…

         2022 йил 12 октябрь куни Сирдарё вилояти, Оқ олтин тумани 17-ўрта мактаби ҳовлисида ўрнатилган Абдулҳай Тоировнинг бюст-ҳайкали олдида, у кишининг таваллуд топганига 110 йил тўлиши муносабати билан Хотира тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда бир гуруҳ меҳнат фахрийлари, вилоят ва туман ҳокимлиги, халқ таълими, 17-мактаб жамоаси ва ОАВ вакиллари, А.Тоиров қариндошлари иштирок этишди.

         Тадбирни Сирдарё вилояти “Нуроний” жамғармаси раиси Ўтбосар Абдиев кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг сўзга чиққан меҳнат фахрийлари, А.Тоиров қариндошлари, таниқли шоир Бобир Бобомурод ва бошқалар Абдулҳай аканинг босиб ўтган ҳаёт йўли унинг ватанпарварлиги, Сирдарёпарварлиги, бутун онгли ҳаётини Мирзачўлни обод қилиш, гуллаб-яшнашига баҳшида этганлиги ҳақида сўз юритдилар, эсдаликлари билан ўртоқлашдилар.

Сирдарё вилояти “Нуроний” жамғармаси раиси Ўтбосар Абдиев тадбирни кириш сўзи билан очди
Абдулҳай Тоиров билан бирга ишлаган меҳнат фахрийларидан бир гуруҳи
 

        Нотиқлар куни-кеча давлатимиз раҳбарининг Сирдарёга қилган ташрифи барчага кўтаринки руҳ бағишлагани, мустақиллик даврида, айниқса кейинги 5-6 йил ичида халқимизнинг ақл-идроки ва қаҳрамонларча меҳнати  билан гулистонга айлантирилган  Мирзачўлда ҳаёт сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилгани,  Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг раҳбарлигида  олиб борилаётган  туб ислоҳотлар  натижасида Сирдарё вилояти саноатлашган, обод ва кўркам ўлкага айланаётганлиги, бу муваффақиятларнинг тамал тошини Сирдарёда фидоийларча меҳнат қилиб ўтган ота-боболар қўйганларини ҳеч қачон унутмасликларини айтдилар ҳамда  Президентимиз бошчилигида ва у киши билан биргаликда Янги Ўзбекистонни қуриш бўйича олиб бораётган фаолиятларини янада самаралироқ этишга ваъда бердилар.

Абдулҳай  Тоировнинг   авлоди  вакиллари
таниқли шоир Бобир Бобомурод  шеър ўқимоқда

        Тадбир якунида, иштирокчилар А.Тоиров бюсти-ҳайкали пойига гул қўйдилар.

САРДОР   МИРЗАЕВ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Академик лицейларга кириш имтиҳонлари вақти маълум бўлди

2025 йил 24 июль — тест синовлари республиканинг барча ҳудудларида, 25 июль — Тошкент шаҳрида махсус белгиланган ҳудудларда ўтказилади. Тест...

Больше похожих статей

×