Ҳукумат қарори билан (558-сон, 03.10.2022 й.) “Умумий ўрта таълим муассасаларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш концепцияси” тасдиқланди.
📃 Қарор билан 2022/2023 ўқув йилидан давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ягона мактаб формасини тўлиқ жорий этиш талаби бекор қилинди.
🔰 Концепция “Янги Ўзбекистоннинг янги мактаби” ғояси асосида мактаблардаги ижтимоий муҳитни яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни амалиётга татбиқ этишни назарда тутади.
✅ Концепцияда белгиланган мақсадга эришиш учун, жумладан, мактаблардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилашда раҳбар ва педагог ходимлар, ўқувчилар ҳамда ота-оналарнинг ҳамкорлиги ва масъулиятини ошириш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.
☑️ Мактаб таълимини умуммиллий ҳаракатга айлантириш йўналиши бўйича қуйидаги мавзу ва ғоялар асосида ижодий ишлар танлови, туркум маънавий-маърифий, адабий-бадиий тадбирлар ташкил қилинади:
🔹“Ўзбекистон – Ватаним маним”;
🔹“Давлат рамзлари – фахрим, ғурурим”;
🔹“Давлат тили – миллат руҳи”.