7.1 C
Узбекистан
Среда, 6 ноября, 2024

Обод бўлаётган Жиззах

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,010участниковПодписаться
- Advertisement -

Жиззах вилоятида ижтимоий шарт-шароит нисбатан оғир ҳудудлар сирасига киритилган 40 та маҳалла фуқаролар йиғинида жами 101 та қишлоқ жойлашган. Президент Халқ қабулхоналари мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда мазкур ҳудудларда аниқланган муаммоларни комплекс ҳал этиш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Натижада жорий йилнинг ўзида 28 та маҳалла ва улар таркибидаги 40 дан зиёд чекка ва олис қишлоқларда инфратузилмани ривожлантириш, аҳолининг даромадли бўлиши, тадбиркорлик ҳамда бандлик борасидаги ташаббусларига тўсиқ бўлаётган масалаларни ҳал этишга эришилмоқда.

Арнасой туманининг Бобур маҳалласида рўй берган ўзгаришлар 766 та оила, қарийб 3,5 минг нафар аҳолининг ҳаётига  рўшнолик олиб келди.

Маҳалладаги қарийб 2 километр ички йўл, Ибн Сино ва Маърифат кўчалари асфальт қилинди, 1,6 километрдан зиёдроғи эса шағалланди. 20 дона бетон таянч ўрнатилиб, жами ҳисобда 3,5 километр ҳаво тармоқлари тортилди, яна шунча алоқа кабеллари ўтказилди, трансформаторлар янгиланди. Ўрикли кўчаси аҳолисига ичимлик суви етказиб берилди.

Арнасой туманидаги марказдан олис Чинобод маҳалласи пайдо бўлганидан буён ўтган 50 йил давомида Қозоқовул кўчасининг йўли тупроғу лой, бу ердаги одамлар сувни ташиб ичган. 1,3 млрд. сўм маблағ эвазига Қозоқовул, Чинобод, Мустақиллик кўчаларида яшовчи 100 хонадонга ичимлик сув тармоғи тортилиб, хисоблагич ва кранлар ўрнатиб берилди.

Маҳалланинг 2,2 километрлик 5 та кўчаси шағалланди, 2 км. марказий кўчалари эса асфальт ва цемент бетон қилинди. Тармоқларда олиб борилган янгилаш ва таъмирлаш ишларидан сўнг электр энергияси таъминоти яхшиланди. Бундан ташқари, ҳудуддаги 12-умумтаълим мактаби жорий таъмирланди.

Гулзор маҳалласи Мирзачўл туманининг Айдаркўлга ёндош энг чекка аҳоли пункти. Йиллар давомида йиғилган муаммолар залворидан халос бўлиш нима эканини фақат мана шу ернинг одамлари, 242 та хонадонда яшовчи инсонлар яхши тушунтириб бера олиши мумкин.

Мазкур Гулзор маҳалласида яшайдиган 1500 нафардан ортиқ аҳолинининг турмуш тарзини яхшилаш мақсадида олиб борилган ишлар натижасида барча кўчалар таъмирланди, 4,5 – 5,5 метр кенгликда 7 километрдан зиёд асфальт ва цемент бетон ишлари бажарилди. Энг чекка Айдаркўл кўчаси эса шағаллаштирилди.

Шулар қаторида ҳимояланган 3,2 километрлик ҳаво тармоқлари тортилиб, 55 дона таянч бетон устунлар ўрнатилиши натижасида электр энергия, мунтазам ташиб келтирилиб, қўшимча баллонлар ажратилгани ортидан суюлтирилган газ таъминоти яхшиланди. 9,5 км янги тармоқлар барча хонадонларга ичимлик суви олиб келган бўлса, яқин ҳафталарда 2 километр ирригация тармоқлари ҳам янгиланиб, оқар сув муаммоси барҳам топади.

Ғаллаорол туманидаги Қипчоқсув ҚФЙ туман марказидан 50 чақирим олисдаги энг чекка ҳудудлардан бири. Эътибор беринг, Қипчоқсув қишлоқ фуқаролар йиғини Хитоюз, Толлисой, Ширинбулоқ, Кичиксой, Солин, Каттасой, Қўрғончол, Қўшбулоқ, Сафарбулоқ, Довул, Нахрач, Қайрағочли каби 12 та қишлоқдан иборат бўлиб, 38 та ички йўллар мавжуд. Шу пайтга қадар йўлларнинг асосий қисми тупроқ йўл бўлган. Ўтган даврда Хитаюз, Қўрғончол, Солин қишлоқларида ички йўллар қум-шағал аралашмали қаттиқ қопламага ўтказилди. Солин ва Толлисой қишлоқларини боғловчи йўлларнинг 1 км бетонлаштирилиб, 1,2 кмга асфальт ётқизилди.

Ичимлик суви масаласи олис қишлоқнинг оғриқли муаммоларидан бири эди. “Обод қишлоқ” дастури доирасида ҚФЙдаги Солин, Қўрғончол ва Каттасой қишлоқларининг ҳар бирида биттадан артезиан қудуғи қазилиб, Солин қишлоғида 6 км, Каттасой қишлоғида 1,5 километрли ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари давом эттирилмоқда.

Худди шу каби, Ширинбулоқ қишлоғида эскирган 80 та симёғоч ва трансформатор янгиланиб, ярим асрлик тармоқлар ўрнига 2 километрдан зиёд ҳимояланган кабел тортилди. Солин  ва Довул қишлоқларидаги трансформатор ҳам янгиланди.

Жараёнда узоқ манзилларнинг йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан бирга, ижтимоий соҳа объектлари ҳам қайта юз очмоқда. Жумладан, Қипчоқсув фуқаролар йиғини учун янги бино қуриб битказилди. Солин қишлоғида 180 ўринли 3-сонли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. 3 минг 694 нафар аҳолига хизмат кўрсатадиган Солиндаги тиббий маскан абгор ҳолатга келиб қолган эди. Дастур асосида бу ерда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Бундан ташқари, Солинда янги деҳқон бозори қуришга киришилди. Энг олис Қўрғончол қишлоғидаги ўтган асрнинг 70-йилларида қурилган, авария ҳолатга келиб қолган 40-мактаб 120 ўринли янги бинога кўчиб ўтди.

Рақамлар тили билан айтганда, Жиззах вилоятидаги ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир 28 та фуқаролар йиғинлари таркибидаги 40 дан зиёд қишлоқлардаги қарийб 230 км йўлнинг аҳволи ўнгланди, 34 км цемент-бетон, 49 км асфальт ва 145 км дан зиёд масофада шағал ётқизиш ишлари бажарилди, 171 км. ичимлик суви тармоғи тортилиб, 34 та сув иншооти янгидан қурилди ёки реконструкция қилинди, 6 та трансформатор янгиланди, 85 км. масофада электр тармоғи тортилиб, симёғочлар бетон устунларга алмаштирилди, бундан ташқари 62,5 километр алоқа тармоқларини ишга туширилган.

36 та ижтимоий соҳа объектларида 23,3 млрд.сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилган бўлиб, ушбу объектларнинг 19 таси  фойдаланишга қабул қилинган. Бир сўз билан айтганда йил якунига қадар буёнкорлик ишлари олиб борилган қишлоқ ва маҳаллаларнинг 166 минг нафардан зиёд аҳолисини ўйлантириб келаётган тизимли муаммолар барҳам топади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Октябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун ижара нархларининг ошиши секинлашди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун...

Больше похожих статей

×