28.8 C
Узбекистан
Вторник, 22 июля, 2025

«Сунъий интеллект, электрон
бошқарув ва ахборот эркинлиги»

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида, 28-29 сентябрь кунлари. Тошкент шаҳридаги «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда ЮНЕСКО ҳамкорлигида Халқаро ахборотдан эркин фойдаланиш кунига бағишланган «Сунъий интеллект, электрон бошқарув ва ахборот эркинлиги» мавзусидаги конференция бўлиб ўтди.

Икки кун давом этган нуфузли тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссияси раиси Азиз Абдуҳакимов, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори Нозима Давлетова, ЮНЕСКОнинг коммуникация ва ахборот масалалари бўйича Бош директори ёрдамчиси жаноб Тауфик Желасси очиб беришди.

Халқаро конференциянинг биринчи кунида «Маълумотга эга ва ваколатли фуқаролар учун рақамли бошқарув ва сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда 2030 йилга қадар барқарор ривожланиш соҳасида кун тартибида белгиланган мақсадларга эришишда, билим ва тажриба алмашишда қулайлик яратиш учун шериклик ҳамда халқаро муносабатлардан кенг ва унумли фойдаланиш усуллари кўриб чиқилди.

Халқаро тадбир бир нечта шўъбани ўз ичига олган бўлиб, уларда ахборот олиш эркинлиги соҳасидаги энг долзарб мавзулар муҳокама қилинди.

Ҳиндистонлик Одамларнинг ахборотдан фойдаланиш ҳуқуқи бўйича миллий кампания асосчиларидан бири Анджали Бхардвадж хоним билан конфиренсияни ташкил этишдан кўзланган бугунги ва келажакдаги мақсадлар ҳақида суҳбатлашганимизда шундай фикр билдирдилар:

«Бугунги конфиренсия учун ажратилган вақт бир оз чекланган, яъни кам бўлган бўлсада, бугунги тадбирдан анча янги билимлар ўрганилди.

Конфиренсия давомида олинга  ҳар бир ахборот келажакда айнан сунъий интелект оламида янада кўпроқ янгиликлар яратишимизга ёрдам беради деб ўйлайман».

Халқаро конференция якунида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев, ЮНЕСКОнинг коммуникация ва ахборот масалалари бўйича Бош директори ёрдамчиси Тауфик Желасси ва ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги вакили Сара Ношади хоним тадбир иштирокчиларига сертификат топширишди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Академик лицейларга кириш имтиҳонлари вақти маълум бўлди

2025 йил 24 июль — тест синовлари республиканинг барча ҳудудларида, 25 июль — Тошкент шаҳрида махсус белгиланган ҳудудларда ўтказилади. Тест...

Больше похожих статей

×