6.3 C
Узбекистан
Понедельник, 28 ноября, 2022

Курсантлар Ватанга қасамёд қабул қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,730участниковПодписаться
- Advertisement -

25-центабрда жорий йилда Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган биринчи босқич курсантлари учун тантанали «Ватанга қасамёд» тадбирлари бўлиб ўтди.

Хусусан, эрта тонгдан Чирчиқ олий танк қўмондонлик муҳандислик билим юртида курсантлар Ватанга қасамёд келтириш учун саф тортди. Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи генерал-майор Шухрат Ҳолмуҳамедов тадбир аввалида сўзга чиқиб, курсантларни она Ватанни қўриқлаш каби шарафли касбни эгаллаш йўлидаги илк қадамлари билан қутлади.

Шунингдек, Қуролли Кучлар академиясида мазкур олий ҳарбий таълим муассасасининг Умумқўшин факультетига ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясига янги қабул қилинган ёш курсантлар «Ватанга қасамёд» қабул қилди.

Мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Ҳамдам Қаршиев, Ўзбекистон Қаҳрамони, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши раиси Содиқжон Турдиев сўзга чиқиб, юртимизда ҳарбий хизматчилар учун яратилаётган шароитлар, уларнинг ижтимоий ҳимояси йўлидаги ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди, барчанинг ўқиш ва кейинги хизматларига муваффақиятлар тилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон олий ҳарбий авиация билим юрти, Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида ҳам «Ватанга қасамёд» тантаналари юқори савияда ўтказилди.

Курсантлар давлатимизнинг муқаддас рамзи бўлган байроқни ўпиб, буюк аждодларнинг пок руҳлари олдида, Ватани олдидаги бурчини ҳалол бажаришга бел боғлаб, виждони, ор-номус ва шаънини ўртага қўйиб, Ўзбекистон Республикасига, халқига ва Президентига бир умр содиқ бўлишга, ҳар қандай машаққатли синов ва қийинчиликларда ҳам эл-юртининг юксак ишончини оқлашга яқинлари ва кенг жамоатчилик гувоҳлигида тантанали равишда онт ичди.

Мудофаа вазирлиги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Лаби Ҳовуз ёхуд бир жуфт зирак тарихи

Лаби Ҳовуз - 1510-1530-йилларда қурилган ушбу ансамбль Бухоро амирлиги бош вазири Нодир девонбеги номи билан бевосита боғлиқлиги ҳақида кўплаб...

Больше похожих статей

×