41 C
Узбекистан
Вторник, 22 июля, 2025

Самарқанд вилоятининг экотуризм имкониятлари ҳақида хабардормисиз?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,680участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд вилоятидаги мавжуд 300 тадан ортиқ туристик объектнинг 30 таси экотуристик маскан ҳисобланади. Шунингдек, оилавий ва хусусий бўлган 100 дан ортиқ мавсумий экотуристик масканлар мавжуд.

Ушбу рақамлар вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ташкил этган пресс-тур давомида келтирилди. Бошқарма бошлиғи Ҳиммат Оқбўтаев экотуризмни   ривожлантириш йўллари ҳақида гапириб, қуйидагиларни таъкидлади: “Барча туризм объектларидаги экологик ландшафни, флора ва фауна табиийлигини йўқотмаган ҳолда сақлаб, уларга қадам ранжида қилаётган маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қулай шароитларни яратганимиздагина, экотуризмни ривожлантиришга эриша оламиз”.

Пресс-тур иштирокчилари Ургут тумани ҳудудида жойлашган Тешиктош экотуристик маскани,Терсак туризм қишлоғи ва қатор бошқа объектларда бўлиб, туристларни жалб қилиш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишдилар.

Ургут тумани Зарафшон тоғ тизмаси ён бағрида жойлашганлиги ва мўътадил табиати билан ички ва ташқи туризмни ривожлантириш учун жуда қулай ҳисобланади. Шу боисдан ҳам, туманнинг туризм салоҳиятидан келиб чиқиб, экотуризм, зиёрат туризми ва хизмат кўрсатиш йўналишларида 11 та маҳалла туризм ҳудуди сифатида белгилаб олинган.

Шунингдек, хақаро автомобиль йўли – Ката ўзбек тракти устида жойлашган ҳамда  ўзининг гўзал ва бетакрор табиати билан сайёҳларни ўзига жалб қилиб келаётган Тешиктош экотуристик маскани ва Терсак туризм қишлоғида 25 та уй меҳмонхона фаолияти йўлга қўйилган. Шуниси диққатга сазоворки, ушбу масканлар нафақат маҳаллий, балки хорижий туристларнинг ҳам севимли манзилга айланган. Жорий йилнинг ўтган даврида фақатгина 5 та оилавий меҳмонхона 500 нафарга яқин хорижлик меҳмонга хизмат кўрсатган.

Терсак қишлоғи йилнинг ҳар тўрт фаслида ҳам сайёҳларни оҳанрабодек ўзига тортади. Бу ерда ҳар фасл ўз тароватини ўзига хос тарзда намойиш эта олади. Шунга қараб, оилавий меҳмонхоналар ўз хизмат йўналишларини белгилаб олган. Масалан, “Терсак шаршараси” меҳмонхонаси асосан ёзда ва эрта кузда туристларга хизмат кўрсатади.

Терсак туризм қишлоғига келганлар сайёҳларга меҳмонхоналардан ташқари табиат қучоғида ҳордиқ чиқариш ва чиройли таассурот билан манзиилларига қайтиш имкони ҳам мавжуд. Қишлоқни оби ҳаёт билан таъминлаб турган Тангисой бўйлаб юқорига қараб юрганда, кўз олдингизда ажойиб тоғ манзараси очилади. Юришдан чарчамасангиз, тепароқда шаршарагача боришингиз мумкин. 

Терсак қишлоғига кирмасдан М-39 халқаро йўли билан юқорилаб борганда, Омонқўтон қишлоғи ва унинг атрофида яна кўплаб ҳордиқ чиқариш масканларига дуч келасиз. Ана шу қишлоқдаги Омонқўтон ғори номи билан тарихчи ва археологлар орасида машҳур бўлган ибтидоий одамлр манзилгоҳини ҳам туристик объектлар рўйхатига киритиш зарур.

Омонқўтон ғори хушманзара, ўз номига мос Бубулзорсой соҳилида жойлашган бўлиб, 1947-1957 йилларда археолог Давид Лев томонидан ўрганилган. Ёдгорлик қадимги тош асрининг ўрта босқичи – бундан 100-40 минг йиллар олдинги даврни ўз ичига олади. Ғордан ибтидоий одамлар яшаганлигини исботловчи тошдан ясалган меҳнат ва ов қуроллари, улар ов қилган ҳайвонларнинг суяк қолдиқлари топилган.

Омонқўтон ғори Ўзбекистондаги қадимги манзилгоҳлар ичда ўзининг муносиб ўрнига эга ва барча тарих дарсликларида тилга олинади. Ғор ҳақидаги маълумотларни кенг тарғиб қилиш орқали бу ерга туристлар учун жозибадор масканга айлантириш мумкин.   

Бундан бир неча йил аввал Қирғизистонда бўлиб, мамлакат жанубининг туристик имкониятлари билан танишган эдим. Мамлакатда бизникига ўхшаб тарихий обидалар йўқ. У ерда туристларни жалб қилиш мақсадида тоғ туризми ва экотуризмни ривожлантиришга асосий эътибор қараган. Бизнинг ҳам бу йўналишдаги имкониятлардан фойдаланишимиз зарур эмасми?

Тошпўлат Раҳматуллаев
Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 22 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ички ишлар ва божхона идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида мамлакат бўйлаб 22 кг...

Больше похожих статей

×