Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот тизимини янада такомиллаштириш, фуқаролар муаммолари билан ишлашни самарали ташкил этиш, Тошкент шаҳрида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш бўйича ҳудудларда ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида, тезкор ҳал этиш мақсадида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш ва энергетика комплексидаги вазирликлар, идоралар, шаҳар-туман ҳокимликлари ва ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари иштирокида оммавий қабул ўтказилиши режалаштирилган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, “Ўзсувтаъминоти” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ, “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” АЖ, “Тошкент шаҳар минтақавий йўлларга бюртмачи хизмати” ДУК, Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, “Пойтахт Ҳудудгаз” ГТФ, “Махсустранс” ИЧБ ДУК, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси, Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси ва қатор бошқа идора раҳбарлари фуқароларни шахсан қабул қилади.
Мазкур қабуллар жорий йилнинг 23 сентябрь куни соат 10:00 да Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокимлиги боғида ўтказилади.