Бюронинг Тошкент шаҳар Яшнобод туман бўлими иш юритувида, ФИБ Миробод туманлараро судининг 12.11.2015 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Ғ.А.дан ундирувчи А.А. фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзанди таъминоти учун 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро иши мавжуд.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан тарафлар билан бўлим давлат ижрочилари ўртасида суҳбат олиб борилганда ҳамма оилада бўладиган муаммолар сабаб оила бузилиб кетганлиги, қарздор ва ундирувчи 5 йилдан буён бирга яшамай қонуний ажрашганлиги маълум бўлган.
Бюронинг Яшнобод туман бўлими давлат ижрочисининг саъйи-ҳаракатлари билан томонлар билан самимий суҳбат олиб борилиб, савобли ишга қўл урилди, 5 йилдан буён бирга яшамай қонуний ажрашган оила яраштирилди ҳамда ижро ҳужжати ундирувчининг мурожаатига асосан тамомланди.