«Қўйлиқ» АЖ деҳқон бозорида бозор маъмурияти ходимлари иштирокида санитария назорати ўтказилди.Тадбир натижасида сифати бузилган маҳсулотлар савдоси аниқланган.
Жумладан:- 6,5 килограмм колбаса маҳсулоти (индейка);- 1,5 килограмм сосиска маҳсулоти;- 23 килограмм карам тузламаси истеъмолга яроқсиз деб топилди ва савдоси бекор қилиниб, ўрнатилган тартибда бартараф этилди.Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан бозор маъмурияти, жавобгар шахслар ва фуқароларга овқатдан заҳарланиш ҳамда уни олдини олиш бўйича тегишли тавсияномалар берилган. Профилактик суҳбатлар ўтказилган.
Шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги Яшнобод тумани бўлими ходимлари тумандаги «Авиасозлар» деҳқон бозорида санитария назорат ишлари олиб борган.Назорат давомида соҳа ходимлари томонидан бозор ҳудудида номаълум уй шароитида тайёрланган жами 22 литр сут маҳсулотлари савдоси бартараф этилган.