5 C
Узбекистан
Суббота, 16 ноября, 2024

Самарқандда буюк шоир Рудакийга ҳайкал ўрнатилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқандда мустақиллигимизнинг 31 йиллиги арафасида форс-тожик адабиётининг асосчиси Абу Абдуллоҳ Рудакий ҳайкалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда зиёлилар, шеърият ихлосмандлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов, “Овози Самарқанд” газетаси бош муҳаррири Баҳодир Раҳмонов, СамДУ профессори Жума Ҳамроев сўзга чиқиб, буюк шоирга ўрнатилган ҳайкал мамлакатимзида олиб борилаётган бағрикенглик сиёсатининг намунаси эканлигини уқтиришди.

Ҳайкал Рудакий номи билан аталадиган кўчанинг серқатнов чорраҳасида ўрнатилди. Вилоят ҳокими таъкидлаганидек, бунда вилоят тожик ва тожикзабонлар миллий маданий маркази ҳамда жамоатчиликнинг Абу Абдуллоҳ Рудакий хотира майдони ташкил этиш ва ҳайкалини ўрнатиш ҳақидаги ташаббуси инобатга олинди.

Шу ҳақда гапирар экан, Б.Раҳмонов вилоят зиёлилари номидан ушбу эзгу ниятни амалга оширишда камарбаста бўлганларга, жумладан салобатли ҳайкални яратган таниқли ҳайлактарош Туркман Эсоновга миннатдорлик изҳор этди. У Абдуллоҳ Рудакий ёзиб қолдирган нодир асарлар минг йиллик тарихга эга бўлса-да, бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганлигини, унинг ғазал ва рубоийларидаги ватанни севиш, тинчликнинг қадрига етишга ундовчи ғоялар ёшлар тарбиясида муҳим ўрин тутишини уқтирди.

“Шунинг учун ҳам биз вилоят ҳокимлиги кўмагида улуғ адибнинг энг сара рубоийларидан иборат китоб тайёрлаб, ўзбек ва тожик тилларида чоп этдик”, – деди нотиқ.

Дарҳақиқат, Рудакий улкан истеъдод соҳиби бўлган. Бежиз у шеъриятнинг устоди, Одам Атоси деб улуғланмаган. Манбаларда шоир мероси 700 мингдан 1 миллион 300 минг мисрагача бўлганлиги кўрсатилган. Айримлар эса ундан юз жилд мерос қолган дейишади. Афсуски, бизга қадар бу муаззам мероснинг жуда оз қисми етиб келган.

Ҳаммаси яхши-ю, аммо энди ҳайкал ўрнатилгандан кейин у кўп қаватли уйнинг ён томонида, шундайгина бино панаҳида ўрнатилганлиги унинг салобатини кўрсата олмаяпти. Тўрт метрлик ҳайкал “кўринмай” қолган. Бу бизда ҳали дизайн масаласини яхши тушунадиган, бир ишдан бажаришдан олдин унинг оқибати қандай бўлишини англайдиган мутахассислар йўқлиги нишонаси бўлиши керак. Афсус…

Агар шу ҳайкал очиқ майдонда ўрнатилганда, умуман бошқача таассурот уйғотарди, бутун салобатини кўз-кўз қила оларди. Аммо нима бўлганда ҳам, Самарқанд зиёлиларининг кўп йиллик орзуси амалга ошди ва улуғ шор Рудакий Самарқандийга ҳайкал ўрнатилди.

Тошпўлат Раҳматуллаев

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тунги ёритилганлик даражаси, иқтисодий фаоллик ва яширин иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) ҳамда Link Data компанияси мутахассислари томонидан ҳамкорликда Ўзбекистонда...

Больше похожих статей

×