5.8 C
Узбекистан
Пятница, 15 ноября, 2024

Турналар учса қарайлик….

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Саждага бош уриб одил Раҳнамо,

Тинчлик-омонлик деб айлар тавалло…

Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон халқ шоири

Ҳар гал Чирчиқ томонга ўтсам, Доғистоннинг улуғ авар шоири Расул Ҳамзатовнинг иккинчи жаҳон уруши қурбонларига бағишлаб ёзган “Турналар” қўшиғига атаб, 50 йил аввал қад кўтарган ёдгорликка таъзим қилиб ўтаман…Ўзбекистонда ушбу ёдгорлик ўрнатилгандан кейин, маънавияти юксак 180 та мамлакатда ҳам шундай ёдгорликлар ўрнатилган. Бундай ёдгорликлар барчани огоҳликка чақиради, урушга лаънат ўқийди ва тинчлик учун доим курашишга даъват этади… Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев яқинда умра қоидаларини бажарар экан, Маккаю Мукаррама ва Мадинаю Мунавварага қилган зиёратларида ҳам биринчи навбатда халқимиз учун сўраганлари тинчлик-омонлик бўлди…

Куни-кеча Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти аъзоси бўлган барча давлатлар мудофаа вазирлари — саркардалар Тошкентдаги иккинчи жаҳон уруши қурбонлари, шу жумладан ўзбекистонлик шаҳидларга атаб яратилган ёдгорлик пойига чуқур эҳтиром билан гул қўйдилар. Бу халқимизга бўлган катта эҳтиром намунасидир, халқимизнинг улуғ ғалабага қўшган улкан ҳиссасининг эътирофидир…

Чирчиқдаги ёдгорлик ҳам барчани огоҳликка даъват этиб туради. Расул Ҳамзатовнинг “Турналар” қўшиғи эса юракларни ларзага солади:

Хаёлимга келади гоҳо:

Жангда ўлган аскарлар тупроқ

Қатларига сингмаган асло,

Турналарга айланган – оппоқ …

Кун келади, турналар билан

Туманларда сузарман мен ҳам.

Осмонларда қушлардай нолон

Чақираман дўстларни у дам…

Расул Ҳамзатовнинг шеърлари ўзбек халқининг қалбидан чуқур ўрин олган. Ўзбек халқининг ардоқли ҳофизи Шерали Жўраев Расул Ҳамзатовнинг шеърига куй басталаб қўшиқ айтганда неча марта “дўст, дўст” деган хайқириқни эшитганман:

Булбуллар ичинда тинмас забонман,

Ҳамон ёнингдаман, танангда жонман.

Агар ошиғларинг ўн мингта бўлса

Билгилки аларнинг сардори менман…

Расул Ҳамзатов нафақат улуғ шоир, балки машҳур “Менинг Доғистоним” асарини ҳам муаллифидир. Бу асар таниқли ёзувчи Асрор Мўмин таржимасида ўзбек адабиётининг дурдонасига айланиб қолди. Унда Ватан туйғуси, дўстлик-биродарлик, миллат равнақи, тил маданияти, урф-одатлар давомийлиги ҳақида кўплар учун сабоқ бўладиган ҳикматлар ўрин олган.

Атоқли навоийшунос олим, филология фанлари доктори, профессор Ҳамид Сулаймонов улуғ авар шоири Расул Ҳамзатов билан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон адабиёт музейи остонасида (1975 й.)

Ўз вақтида Расул Ҳамзатов Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон адабиёт музейида бўлиб, музейда қилинган ишларни кўриб, ўзбек халқига, унинг шоир ва ёзувчилари, алломаларига нисбатан ҳайратини яширмай, тасанно айтган эди.

Таниқли шоир Рамз Бобожон билан келган меҳмонни кузатгандан кейин, ниҳоятда мамнун бўлган домла Ҳамид Сулаймон бундай дедилар: Шароф Рашидович бизга доим “Ўзбекистонга келган ҳар бир меҳмон республикамиз, меҳнаткаш, ижодкор, бунёдкор халқимизнинг обрўсини оширадиган Ўзбекистон тарғиботчиси, ташвиқотчисига айланиб кетиши керак”, — деб айтадилар. Мана Расул Ҳамзатов ҳам, бутун жаҳонга юртимизни обрўсини ёяди”…

Бу йил 8 сентябрь куни Расул Ҳамзатов таваллуд топганига 99 йил тўлади, янаги йил эса, улуғ шоирнинг 100 йиллиги нишонланади. Шу муносабат билан бир фикр келди: Расул Ҳамзатовнинг қўшиғига ёдгорлик ўрнатилган. Унинг 100 йиллигига бағишлаб, Чирчиқда шу улуғ шоирнинг бюсти ўрнатилса, кўчалардан бирига унинг номи қўйилса, яхши бўлар эди.

Ўйлаймизки, бу халқларимизнинг дўстлигини мустаҳкамлашга, адабий алоқаларимизни янада ривожланишига, Янги Ўзбекистонни қуриш ва III Ренессанс асосларини яратишга муносиб ҳисса бўлиб қўшилар эди.

Носир ТОИРОВ

меҳнат фахрийси, Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тунги ёритилганлик даражаси, иқтисодий фаоллик ва яширин иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) ҳамда Link Data компанияси мутахассислари томонидан ҳамкорликда Ўзбекистонда...

Больше похожих статей

×