“Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (472-сон, 25.08.2022 й.) қабул қилинди
🔰 Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тажриба тариқасида бошланғич синф ўқувчиларига бюджет ҳисобидан бепул овқат билан таъминлаш тизими жорий этилган.
➡️ Қарор билан юқоридаги ҳудудлардаги мактабларда соғлом овқатлантириш тизимини кейтеринг усулида ташкил этишга оид низом тасдиқланди.
📝 Низомда кейтеринг усулида хизмат кўрсатувчи ташкилотлар танловини ўтказиш, ҳисоб-китоб қилиш, таомлар устидан назорат қилиш тартиби белгиланган.
❕Хусусан, ўқувчилар мактабда бир кунда бир маҳал овқатлантирилади.
📁Овқатларни назорат қилиш учун мактабларда 5 кишилик (директор, ҳамшира ва ота-оналар вакиллари) махсус комиссия тузилади.
📲 Кундалик таомноманинг рўйхати “kundalik.com” платформаси орқали юритилади.
⚠️ Кейтеринг – ҳудудларда масофавий усулда умумий овқатланиш хизматларини кўрсатиш орқали овқатланишни шартнома асосида ташкил этиш, овқатларни тайёрлаш, етказиб бериш ва тайёр пазандачилик маҳсулотларининг чакана савдосини амалга ошириш хизматларини кўрсатиш.