5.2 C
Узбекистан
Четверг, 14 ноября, 2024

«Мақсадимиз — халқимиз эҳтиёжини таъмилаш ва ишончини оқлаш» : «Ўзсувтаъминот» ҳисоботи

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,040участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “2022 йилда республика аҳоли пунктларида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув чиқариш тизимларини такомиллаштириш йўналишидаги ишлар таҳлили” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Унда “Ўзсувтаъминот” АЖ раҳбарияти ва масъул ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этди.

Тадбир аввалида мутасаддилар жорий йилда республика аҳоли пунктларида ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимларини ривожлантириш бўйича режалаштирилган ишлар тўғрисида маълумот бердилар. Хусусан, жорий йилда республика аҳоли пунктларида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув чиқариш тизимларини ривожлантириш мақсадида 791 та ичимлик ва оқова сув объектларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун республика бюджетидан 2,0 трлн сўмдан ортиқ ва халқаро молия институтлари томонидан 245,2 млн доллар миқдоридаги маблағлар ажратилиши ва ушбу маблағлар доирасида 6,5 минг км ичимлик ва оқова сув тармоқлари, 763 та ичимлик ва оқова сув иншоотларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш белгиланган.

Қайд этилганидек, 2022 йилнинг I ярим йиллик якуни бўйича республика бюджетидан 854,8 млрд сўм ва халқаро молия институтларининг 98,9 млн доллар миқдоридаги маблағлари молиялаштирилиб, тегишли равишда 930,8 млрд сўм ва 108,3 млн доллар маблағ ўзлаштирилиши таъминланди.

Республика бюджети ҳисобидан жами 1 779,9 км ичимлик ва 74,8 км оқова сув тармоқлари, 121 та иншоот қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди, 69 та объектда қурилиш-монтаж ишлари якунланди. Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан жами 119,2 км ичимлик ва 33,9 км оқова сув тармоқлари қуриш ҳамда реконструкция ишлари амалга оширилди, 4 та сув тақсимлаш иншооти қурилди ва 5 та сув тақсимлаш иншооти реконструкция қилинди.

Бунинг натижасида, аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 71,2 фоизга, оқова сув хизмати 17,5 фоизга етказилди, 521 мингдан ортиқ аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланди. 2022 йилда “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан халқаро молия институтлари иштирокида 20 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳалар Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, Ислом тараққиёт банки ҳамда Саудия тараққиёт ва ОПЕК жамғармаларининг 1 миллиард 861 миллион доллар қарз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши кўзда тутилган.

Мазкур лойиҳалар доирасида январь-июнь ойларида жами 119 км ичимлик сув қувурлари ҳамда 34 км оқова сув қувурлари ётқизилди ҳамда 4 та сув тақсимлаш иншооти қурилди ва 5 таси реконструкция қилинди. Акциядорлик жамиятининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида ҳудудий сув таъминоти корхоналари учун 88 та махсус техникалар ҳарид қилинди.

Соҳани трансформация қилиш доирасида Сифат менеджменти (ISO 9001) ва Коррупцияга қарши курашиш (ISO 37001) бўйича халқаро сертификатлар олинди, янги биллинг ишга туширилди, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш бўйича ишлар бошланди. Сув сизиб чиқиш нуқаталарини тезкорлик билан аниқлаш ва сув йўқотишларини камайтириш мақсадида жойлардаги бир қатор сув таъминоти объектларида SCADA ахборот йиғиш ва диспетчерлик назорат тизими, геоахборот тизими жорий қилинди.

Бундан ташқари, соҳани модернизация қилиш доирасида қуёш энергияси, қувурларнинг ичини торкетлаш орқали эскирган тармоқларни реконструкция қилиш, частотали ўзгартирувчилар ўрнатилган энергия тежамкор насослар, сув тозалаш иншоотларида цеолитдан тайёрланган филтрлаш материалларини, сувни юпқа қатламли тиндириш технологиялари қўлланилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг тизим ташкилотларига барча манбалар орқали, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ ва Виртуал қабулхоналари, Вазирлар Маҳкамаси, Бош прокуратура, турли вазирлик ва идоралар, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари ҳамда республикадаги 12-55 қисқа рақамли ягона колл-маркази орқали жами 75 197 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 85 фоизи ижобий ҳал этилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида Жамият ва унинг тизим ташкилотлари мутасаддилари иштирокида республиканинг турли ҳудудларидаги 85 та маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр қабуллар ўтказилган бўлиб, қабуллар давомида келиб тушган жами 218 та мурожаатдан 143 таси ижобий ҳал этилди, қолган мурожаатлар босқичма-босқичма ҳал этилиши тушунтирилди.

Соҳада кадрларни ўқитиш ва малакасини ошириш бўйича ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг ҳудудий сув таъминоти корхоналари раҳбар ходимлари учун қисқа муддатли “Ичимлик суви ва канализация соҳасида замонавий бошқарув” махсус ўқув курслари ташкил этилиб, 32 нафар ходимнинг малакаси оширилди.

Шунингдек, ҳудудий сув таъминоти корхоналари рахбар ва мутахассисларини меҳнат муҳофазаси бўйича малакасини ошириш ўқув курслалари бўйича 66 нафар, эксплуатация режалаштирилган жорий ва мукаммал таъмирлаш (ППО, ППР), қурилиш сифатини назорат қилиш бўйича ҳудудий сув таъминоти корхоналарининг жами 1400 нафар ходимининг малакаси оширилди. Ҳудудий сув таъминоти ташкилотларидаги лаборатория ходимларини лавозимга лойиқлиги аниқлаш мақсадида 50 нафар лаборатория ходими ички аттестациядан ўтказилди.

Жорий йилда соҳага оид иккита янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат, яъни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-257-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июлдаги “2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2023-2026 йилларда илмий ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган “драйвер” инновацион лойиҳалар рўйхати тасдиқланди.

Мазкур ҳужжатга кўра, “Ўзсувтаъминот” АЖ зиммасига 15 та лойиҳани амалга ошириш юклатилган. Жорий йил якунига қадар 2 трлн сўмдан ортиқ маблағлар доирасида 527 та иншоот, 5,5 минг км ичимлик ҳамда оқова сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, халқаро молия институтларининг 245,1 млн доллар миқдоридаги маблағларини ўзлаштириб, 1,6 млн аҳолини илк бор ичимлик суви билан таъминлаш, 3,4 млн аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва шу тариқа марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини 74,2 фоизга, оқова сув хизматлари билан қамраб олинганлик кўрсаткичини эса 18 фоизга етказиш режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

1 декабрдан поездларда юк ташиш тарифлари 30 фоизга оширилмоқда

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ юк жўнатувчилар ва юк қабул қилувчилар диққатига муҳим маълумот эълон қилди. Маълум қилинишича, “Ўзбекистон темир йўллари”...

Больше похожих статей

×