11.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 29 сентября, 2024

Конституциявий қонун лойихаси халқ муҳокамасида

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,860участниковПодписаться
- Advertisement -

Мамлакатимиз мустақилликка эришганига қисқа кунларда 31 йил тўлса, 8 декабрь санасида Конституциямизнинг қабул қилинганига ҳам 30 йил бўлади. Бу давр ичида Республикамиз томонидан иқтисодий, ижтимой, сиёсий, ҳуқуқий, маданий ва бошқа соҳаларда ва давлат бошқаруви тизимида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилган бўлсада, “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойилига асосан ишлаб чиқилган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясини амалга оширишда олий юридик кучга эга бўлган Бош қомусимиз–Ўзбекистон Республикаси Конституциясини янада халқчил ва мукаммаллаштиришга асос бўлди десак муболаға бўлмайди.

Ўтган давр давомида конституциямизга 16 маротаба қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Бундан йигирма йил аввал 2002 йил 27 январда Ўзбекистон Республикасида 2 палаталик парламентни шакллантириш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Конституциявий ваколат муддати-ни 5 йилдан 7 йилга ўзгартиришга бағишланган Референдум бўлиб ўтган эди.

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан халқимизга йўллаган табригида ҳам Асосий қонунимизни жамиятдаги бугунги реал воқеликка, шиддатли ислоҳотларимиз мантиғига мослаштириш, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси учун мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратиш муҳим вазифага айлангани ҳамда конституциявий ислоҳотларнинг йўналишлари кўрсатиб ўтилганди. Унда энг муҳими Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон — ижтимоий давлат” деган ғояни асосий қонун билан мустаҳкамлаш таклифини илгари сурди.Президентимизнинг сўзларига кўра, “инсон қадри” тушунчаси “ижтимоий давлат” тушунчаси билан чамбарчас боғлиқ. Ижтимоий давлат — ижтимоий тафовутларни камайтириш, самарали ижтимоий сиёсат олиб боришга асосланган давлат модели ҳисобланади.

“Ижтимоий давлат муҳтожларга уй-жой, яшаш учун зарур бўлган истеъмол товарларининг энг кам миқдори белгилаб қўйилишини назарда тутади. У шахс ва унинг оиласи муносиб ҳаёт кечириши учун етадиган иш ҳақи, камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, хавфсиз меҳнат шароитини яратишни талаб қилади.

Шу билан бирга, ишсизликдан ҳимояланиш, кафолатланган сифатли таълим, малакали тиббий ёрдам, барча учун тенг имкониятлар, оилалар, болалар, аёллар, қариялар, ногиронлиги бор шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам ижтимоий давлатнинг асосий вазифасидир”, — дея тушунтирди президентимиз.Бундан ташқари, ижтимоий давлатда аҳоли турмуши учун зарур ресурслар — ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси, транспорт ва бошқа қулайликлар яратиш, мажбурий меҳнатга чек қўйиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Давлат раҳбари аҳоли уй-жойларининг ноқонуний бузилиши ёки тортиб олиниши ҳолатларига бутунлай барҳам бериш мақсадида “фуқароларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, унинг дахлсизлигини кафолатлаш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса, муҳтож тоифаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича давлатнинг мажбуриятларини мустаҳкамлаш”ни таклиф этди.

Шу муносабат билан шиддат билан тараққий этиб бораётган Янги Ўзбекистон Республикаси ғояларини ўзида мужассам қила оладиган Kонституциясига кескин ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш мақсадида 2-чи маротаба комиссия таркибини тузиш талаби қўйилди. 2022 йил 20 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Қўшма мажлисда мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларни амалга оширишга оид чораларни кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилиб, унинг таркиби ва вазифалари белгиланди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия таркиби тузилиб, матбуотда эълон қилинди.

Жами 46 нафар аъзо бўлиб, шундан 10 нафари аёл киши. Мос равишда Қонунчилик палатаси депутатларидан 22 нафар, Сенатдан 19 нафар аъзо жалб қилинган.
Конституциявий комиссия ташкил этилиб, таклифлар йиғиш ишлари бошланган 26 май – 25 июнь кунлари жами 62 238 та таклифлар келиб тушган бўлса, Конституциявий қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, умумхалқ муҳокамаси эътиборига ҳавола этилган санадан, яъни 25 июндан то 21 июлга қадар жами 88 515 та келиб тушган.


Конституциямизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши ҳамда 6 та янги моддани Конституциявий қонун лойихаси билан халқ муҳокамасига қўйилиши демократиянинг муҳим белгиларидан биридир.
Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан ялпи мажлисда Ўзбекистон Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги Конституциявий қонун лойихаси бир овоздан концептуал тарзда маъқулланди ва 24 июнь куни “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди.


Мамлакатимизда жорий йил 25 июндан 5 июлга қадар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига қўйилди.
“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамаси 1 августга қадар узайтирилгани ҳам халқ билан бамаслаҳат иш кўрилаётганидан далолат бермоқда. Энг муҳими, бу жараёнда мамлакатимизда яшайдиган ҳар бир фуқаронинг дахлдорлик фаоллиги кўриниб турибди.


“Менинг Конституциям” шиори остида Республикамиз бўйлаб корхона, ташкилот ва идораларда ҳамда аҳоли орасида турли соҳа вакиллари иштирокида жонли муҳокамалар бўлиб ўтмоқда. Аҳоли, айниқса ёшлар томонидан қизғин таклифлар берилиши уларни бефарқ эмасликларидан далолат беради. Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, умуман юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратишини таъкидлади.


Юртбошимиз Конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида, референдум орқали амалга оширсак, бу том маънода халқимиз хоҳиш иродасининг ифодаси-ҳақиқий халқ Конституцияси бўлади деб бежизга таъкидламади.


Шу мақсадда мамлакатимизда Марказий сайлов комиссияси томонидан Референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича қизғин тайёргарликлар кўрилмоқда. Яъни, республика ва маҳаллий тренерлар ўқув семинарлари ўтказилиб, улар томонидан участка сайлов комиссияси раиси, ўринбосари ва котиблигига Халқ депутатлари туман кенгашининг тавсияси билан округ сайлов комиссияси томонидан тасдиқланадиган номзодлар барчасига референдум қонунчилиги бўйича ўқув машғулотлари олиб борилиб, улар томонидан тест синовлари топширилди.

Ўқув семинар иштирокчиларига Референдум қонунчилиги ва амалиёти бўйича чоп этилган ўқув-амалий қўлланма тарқатилди.

Аброр Бердиев

Мирзо Улуғбек туман адлия бўлими масъул ходими

                                                     
                    

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларни мукофотлади

Президент “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади....

Больше похожих статей

×