11.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 29 сентября, 2024

Самарқанд анжирзори сувсизликдан қуриб қолмасин!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,860участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанднинг машҳур анжирзори сувсизликдан катта, ўнглаб бўлмас зарар кўриши мумкин. Гап дунёга донғи кетган Боғибаланд анжирзори ҳақида кетмоқда. Бу ерда кейинги уч йил давомида туризм маҳалласи шакллантирилди.

Боғибаланднинг илғор, замонавий фикр юритувчи ўғлонлари таклифини инобатга олган ҳолда вилоят ҳокимлиги мадади билан бу ерда катта ҳажмдаги ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Биринчи навбатта, барча йўлларга асфальт ётқизилди. Шаҳримиз меҳмонлари, жумладан, чет эллик туристларни қабул қилиш учун шароит яратилди. Анжир сайли август ва сентябрь ойларида Самарқандга туристларни жалб қилиш воситасига айланиб бормоқда.

Ана шундай ўзига хос, бетакрор табиат мўъжизаси ҳисобланмиш анжирзор қуриб қолса, бу Оллоҳга ҳам, бандасига ҳам хуш келмаса керак?! Шундай эмасми?

Кузда кўмилган анжир дарахтлари одатда март ойининг аввалида очилади. Дарахтларни мунтазам ва етарлича суғориб туриши керак. Айниқса, ҳосил пишаётган вақтда бу иш зарур. Аммо бу йил анжирзор фемерлари сув таъминоти бўйича катта муаммого дуч келди. Сув кам, дарахтларга етарли миқдорда сув беришнинг иложи бўлмаяпти. Шундай давом этса, бу йил ҳар йилдагидек ҳосил бўлмайди, ҳатто дарахтлар қуриб қолиши ҳам мумкин.

Бу ҳақда фермерлар билан суҳбатлашиб, улар дардини эшитиб, муаммони тезроқ бартараф этиш учун юқори лавозимли раҳбарлар қўшилмаса, аҳвол оғирлашади деган хулосага келдим. Ҳали май ойидаёқ сув танқислигини сезган фермерлар – Ўктам Рофеев, “Қодиров Жаббор” фермер хўжалиги раҳбари Ғайрат Қодиров ва яна уч-тўрт нафар уларнинг ҳамкасблари Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига ариза билан мурожаат қилган. Улар мутасаддиларга вазиятни тушунтириб, бошқарма бошлиғи Фарҳод Ражабовдан амалий ёрдам сўраган.

Анжирзорда туғилиб ўсган, соҳани чуқур билган, деҳқончилик ҳадисини олган Ўктам Рофеевнинг уқтиришича бошқармага улар ҳар ҳафта-ўн кунда боришга мажбур бўлган. “Ҳаммаси бўлиб тўрт марта бу идорага бордик. Аммо муаммо ҳал бўлмади”, –дейди Ўктам ака.

Уларга айтилишича, Самарқанд сити қурилиши муносабати билан Боғибаланд ерларини суғорадиган ариқ ўзани ўзгарган. У аввалги ҳолига келтириладими ёки йўқми, маълум эмас. Сув нима бўлади, муаммони ким ҳал қилади? Ахир, анжирзордан ташқари яна кўплаб томорқалар ҳам азият чекмоқда. Обираҳмат ариғида сўв деярли йўқ. Кунлар шунчалик исиб кетаётган шароитда ҳозирги аҳвол оғир оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.

Фермерлар анжирзорда туризм маҳалласи ташкил этишда жонбозлик кўрсатган вилоятимиз ҳокими Эркинжон Турдимов ушбу муаммога ечим топиш учун мутасаддиларга тегишли кўрсатма беради ва табиатнинг бундай мўъжизасини авлодларга сақлаб қолишда муносиб ҳисса қўшади деб ишонч билдиришмоқда.

Тошпўлат Раҳматуллаев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларни мукофотлади

Президент “Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади....

Больше похожих статей

×