4.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 12 января, 2025

Ёзги оромгоҳлар хусусийлаштирилган, биттаси ҳатто қабристонга қўшиб юборилган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,180участниковПодписаться
- Advertisement -

Яқин вақтларгача Самарқанд вилоятида 30 та болалар ёзги оромгоҳи бўлган. Эндиликда улардан 18 таси фаолият юргизмоқда. Қолганлари хусусийлаштирилган, ҳатто биттаси қабристонга қўшиб юборилган. Натижада вилоятда болаларнинг ёзги оромгоҳларга қамрови жуда паст – ҳаммаси бўлиб 5 фоизни ташкил этади.

Ёзги оромгоҳларнинг бу йилги фаолияти ҳақида Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган пресс-турда кенгаш раиси Суҳроб Рафиқов батафсил сўз юритди. Маълум бўлишича, жорий йилда мавжуд 18 та оромгоҳ 8 минг нафардан кўпроқ болани қабул қилган. Бу йиллик режага нисбатан 71,1 фоизни ташкил этади. 56 та соғломлаштириш майдончалари 7,5 мингдан зиёдроқ болани (66,6 фоиз) қабул қилган. Бу рақамлар биринчи ва иккинча давралар якунининг кўрсаткичларидир. Шу кунларда учинчи давра доирасида оромгоҳларда 2267 нафар бола ҳордиқ чиқармоқда.

Қорақалпоғистон Республикасидан келган болаларни соғломлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида С.Рафиқов тўлқинланиб шундай деди: “Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва касаба уюшмалари федерацияси вилоят кенгаши томонидан Нукус туманидан 51 нафар 7-14 ёшдаги болалар Ургут туманидаги “Чор чинор” болалар оромгоҳида соғломлаштирилиб, ота-онаси бағрига қайтарилди. Уларга вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари тақдим этилди”.

С.Рафиқов ноқонуний хусусийлаштирилган оромгоҳларни ўз йўналиши бўйича фаолият юргизишга қайтариш йўлида амалий ишлар қилинаётганлигини уқтирди. Масалан, Булунғур туманида битта ҳам болалар ёзги оромгоҳи қолмаган. Ўтган йили охиргиси хусусийлаштирилиб, фаолияти ўзгартирилган. Оромгоҳни қайтариш учун тегишли ҳужжатлар тайёрланиб, прокуратурага берилган.

Пресс-тур ташкил этилган “Дўстлик” оромгоҳи ҳам хусусийлаштирилиб, 10 миллиард 300 миллион сўмга хусусий тадбиркорга сотилган экан. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфида бўлган мазкур оромгоҳ бу йил ўз фаолиятини тиклади. Унда йил давомида 900 нафардан ортиқроқ болани соғломлаштириш режалаштирилган. Шу кунгача икки навбатда 650 нафар бола соғломлаштирилган бўлса, учинчи навбатда яна 308 нафар бола ҳордиқ чиқармоқда. Оромгоҳда бассейн, волейбол, футбол ва турли кўнгилочар ўйинлар учун мослаштирилган майдончалар, бадиий чиқишлар учун саҳна мавжуд.

“Оромгоҳлар етишмаслигини инобатга олиб, касаба уюшмалари федерацияси вилоят кенгаши томонидан янгиларини ташкил этиш режалаштирилган. Жумладан, Қўшработ ва Ургут туманларида, яъни тоғ бағрида ажойиб жойларни танладик. Шу кунларда уларнинг лойиҳаси тайёрланмоқда”, – дейди С.Рафиков.

Таъкидланишича, мамлакатимиздаги барча оромгоҳлар келгуси йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси балансига ўтказилади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича махсус агентлик ташкил этилади.

Тошпўлат Раҳматуллаев

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2024-йилнинг январ-сентябрь ойлари учун ҳудудлар саноатининг рақобат устунлиги рейтинги ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024-йилнинг январ-сентябрь ойлари учун ҳудудлар саноатининг...

Больше похожих статей

×