4.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 12 января, 2025

785 нафар божхона ходимларининг махсус унвонлари бир поғона кўтарилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,180участниковПодписаться
- Advertisement -

Ушбу ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сон Фармони ижросидан келиб чиқиб, амалга оширилди.

Таъкидлаш жоизки, Фармон давлат божхона органларида хизмат қилаётган ходимларда касбига нисбатан садоқат ва ҳалоллик туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим чора-тадбирларни ўзида қамраб олган.

Жумладан, ушбу ҳужжат билан тасдиқланган “Божхона органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш Дастури”да кадрлар билан ишлаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган муҳим тадбирлар қаторида ҳудудий божхона бошқармалари аппарати, Божхона институти, Миллий кинология маркази ва божхона постларидаги айрим лавозимлар учун белгиланган махсус унвонларни бир поғона кўтариш назарда тутилган.

Шу муносабат билан жорий йил 18 июль куни Давлат божхона қўмитасида барча ҳудудий божхона бошқармалари ва божхона постлари ходимлари иштирокида видеоконференция тарзида ўтказилган хизмат йиғилиши давомида қўмита раиси 785 нафар божхона ходимларининг махсус унвонларини бир поғона кўтаришга қаратилган буйруққа имзо чекди.

305 нафар ходимлар “божхона хизмати капитани”, 319 нафар ходимлар “божхона хизмати майори” ва 82 нафар ходимлар “божхона хизмати подполковниги” махсус унвонига сазовор бўлишди. Уларнинг аксарияти бу унвонни кўп йиллардан бери кутишган.

— Буларнинг барчаси учун аввало Муҳтарам Президентимизга миннатдорчилик билдирамиз. Улар томонидан соҳага кўрсатилаётган юксак эътибор ва ишончни оқлаш учун эндиликда янада фидойилик ва шижоат намунасини кўрсатишимиз керак. Ўз касбига, қасамёдига содиқ қолган, элу юрт манфаати учун оғишмай хизмат қилаётган божхона ходимларини қўллаб-қувватлашга қаратилган бу каби тадбирлар мунтазам давом этади – деди Давлат божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2024-йилнинг январ-сентябрь ойлари учун ҳудудлар саноатининг рақобат устунлиги рейтинги ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024-йилнинг январ-сентябрь ойлари учун ҳудудлар саноатининг...

Больше похожих статей

×