Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан талабгорларга павлония етиштириш учун ер майдонлари ижара ҳуқуқи асосида ажратилишини таъминлаши белгиланган.
Бунда, павлония плантацияларини барпо этиш учун ҳар бир лойиҳага 100 гектардан кам бўлмаган:
— қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар, ўрмон фондига қарашли ерлардан ўрмон билан қопланмаган ер участкалари электрон-онлайн аукцион орқали;
— қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз бўлган ерлар ёхуд қишлоқ хўжалигининг сифати ёмон ерлари очиқ электрон танлов орқали ижарага берилади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига соҳа олимларини жалб қилган ҳолда, павлония плантацияларини ташкил этиш бўйича илмий тавсиялар бериш вазифаси юклатилган.
📌Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.08.2020 йилдаги 520-сон қарори
Маълумот учун: павлония тез ўсувчи ва саноатбоп дарахт турига кириб, қурилиш, мебель ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқаришда кенг ишлатилади.