Ҳукумат қарори (377-сон, 08.07.2022 й.) билан Йўл-патруль хизмати стационар постларида “Яшил” ва “Қизил” йўлак тамойили асосида ҳаракатланиш тартибини жорий этиш тўғрисида низом тасдиқланди.
🔰 Низомга кўра, транспорт воситаларининг ҳаракати фото ва видео қайд этиш қурилмалари орқали қайд қилиниб, ҳайдовчиларга ёруғлик диодли экран орқали ишора бериш йўли билан тартибга солинади.
✅ Экранда акс эттирилмаган ёки “Яшил” йўлак бўйлаб ҳаракатланиш ҳақида ишора берилган транспортлар “Яшил” йўлак бўйлаб тўсиқсиз ҳаракатланади.
❗️“Қизил” йўлакдан ҳаракатланиши буюрилган транспорт воситалари бўйича ҳаракат қатнашчиларининг ҳужжатлари электрон маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда текширилади. Аниқланган қарздорликлар бўйича тўлов амалга оширилганидан сўнг, уларнинг ҳаракатини давом эттиришига рухсат берилади.
☑️ Қарздорлик тўланмаган ҳолларда транспорт воситалари махсус тўхташ жойларига жойлаштирилади.
⏩ Қарздорлик аниқланган транспортларга бир нечта ҳолларда, жумладан, қарздорликка асос бўлган қоидабузарлик юзасидан судга мурожаат қилинганда ёки иш судда кўрилаётганда ҳаракатни давом эттиришга рухсат берилади.