17 C
Узбекистан
Воскресенье, 22 сентября, 2024

Маданий мерос объектларини таъмирлаш ишларида қонунбузилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва бошқа масъул идоралар ҳамкорлигида олиб борилган ўрганишлар натижасида жойлардаги маданий мерос объектларига нисбатан совуққонлик билан муносабатда бўлиш ҳамда давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказиш ҳолатлари аниқланди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Марказлашган инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилувчи объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати” Давлат муассасаси ҳамда “Антиқа ва сифатли қурилиш” хусусий корхонаси ўртасида 2020-2021 йилларда Бўстонлиқ туманида жойлашган “Шайх Умар Вали Боғистоний” зиёратгоҳини таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича 1,7 млрд. сўмлик пудрат шартномаси имзоланган.

Лекин, буюртмачи хизмати Давлат муассасаси ва ХК мансабдор шахслари таъмирлаш ишлари бўйича тузилган ҳисоб-фактураларга сохта маълумотлар киритиб, ҳақиқатда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 402,7 млн. сўмлик бюджет маблағларини ноқонуний ўзлаштиришган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 167- (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209- (Мансаб сохтакорлиги) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги “Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “Қиличли ота” зиёратгоҳида қайта таъмирлаш ва тиклаш ишлари бўйича вилоят ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси ва “TOSHMELIOQURILISH” МЧЖ ўртасида шартнома тузилиб, 309 млн. 107 минг сўм бюджет маблағи ажратилган.

Бироқ, “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси ва “TOSHMELIOQURILISH” МЧЖ мансабдор шахслари ўзаро тил бириктириб, бажарилган қурилиш ишлари бўйича тузилган ҳисоб-фактураларга сохта маълумотлар киритиб, ҳақиқатда бажарилмаган иш ҳажмларини қўшиб ёзиш орқали 263 млн. 286 минг сўмлик бюджет маблағларини ноқонуний ўзлаштиришган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилоят ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси ва “TOSHMELIOQURILISH” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 167- (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва  228- (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Яна бир ҳолатда эса Қибрай туманидаги “Бузган тепа” археология ёдгорлигининг ён қисмларида маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ва бошқа бинолар қуриш бўйича ишлар олиб борилиши натижасида ушбу моддий маданий мерос объектига 5 млрд. 668 млн. сўмлик зарар етказилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 132- (Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш) ва 205 – (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×