19.9 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Халқ манфаати йўлида: Яна бир даъво ариза қаноатлантирилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Мирзо Улуғбек туман адлия бўлимига томонидан фуқаро Анохина Марина Евгеневнанинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман бўлимига нисбатан мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида аниқланишича, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан аризачига нисбатан ёшга доир пенсия тайинланишида пенсия жамғармаси томонидан 01.02.1979 йилдан 28.02.1979 йилгача, 01.05.1979 йилдан 31.01.1980 йилгача, 01.04.1980 йилдан 31.05.1980 йилгача “Ташгипрогор” институтида ишлаган давридаги иш стажи инобатга олинмаган.

Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман бўлими Пенсия ва нафақалар тайинлаш комиссиясининг 11.02.2011 йилдаги  158-сонли қарори билан фуқаро М.Анохинанинг 01.02.1979 йилдан 28.02.1979 йилгача, 01.05.1979 йилдан 31.01.1980 йилгача, 01.04.1980 йилдан 31.05.1980 йилгача “Ташгипрогор” институтида ишлаган даврдаги ойлик иш ҳақларида пенсия жамғармаси учун суғурта бадаллари кўрсатилмаганлиги сабабли иш стажига қўшиб ҳисобламаган.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддасига мувофиқ, фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъий назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш меҳнат стажига қўшилиши белгиланган.

Шунингдек, мазкур қонуннинг 42-моддаси ва Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 59-бандига асосан, меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқлайдиган асосий ҳужжат ҳисобланади.

Шунга асосан, М.Анохинанинг манфаатида Мирзо Улуғбек туман адлия бўлими томонидан Тошкент туманлараро маъмурий судига даъво ариза киритилди ва 2022 йил 26 майдаги ҳал қилув қарори билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Мирзо Улуғбек туман бўлимининг М.Анохинанинг манфаатига зид чиқарилган 2011 йил 11 февралдаги 158-сон қарори ҳақиқий эмас деб топилди.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси мансабдор шахслари зиммасига М.Анохинанинг 01.02.1979 йилдан 28.02.1979 йилгача, 01.05.1979 йилдан 31.01.1980 йилгача, 01.04.1980 йилдан 31.05.1980 йилгача 01.04.1980 йилдан 31.05.1980 йилгача “Ташгипрогор” институтида ишлаган даври умумий иш стажига қўшиб ҳисоблаш мажбурияти юклатилди.

       Мирзо Улуғбек туман Адлия бўлими масҳатчиси
Ш.ЮСУПОВ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×