26.9 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Тошкентда «Меҳрибон такси» иш бошлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Меҳрибон такси — жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган фуқаролар учун хизмат кўрсатувчи транспорт воситасидир. Анъанавий таксилардан фарқли равишда бу автомобиллар таянч- ҳаракат аъзоларида муаммолари бор инсонларга мўлжалланган ҳамда ҳар бир йўловчидан тушган маблағнинг маълум фоизи ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилувчи ташкилотларнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.

Ногиронлиги бор шахсларнинг кундалик юмушларини самарали ҳал қилишда такси транспорт хизмати ҳам аҳамиятли ҳисобланади. Хусусан, имконияти чекланган фуқароларни тиббий-профилактика муассасаларига, дорихоналарга, ижтимоий ҳимоя муассасаларга, маданий хордиқ чиқариш масканларига қулай ва хавфсиз бориб, келишлари учун хизмат қилади. Шунингдек, баъзида улар айрим зарурий ҳужжатларни расмийлаштириш учун турли идораларга мурожаат қилишларига тўғри келади. Бунда ҳами»Меҳрибон такси» ногиронлиги бор фуқароларга самарали хизмат кўрсата олади.

Мазкур хизмат Марказий Осиё минтақасида илк амалиёт бўлиб, йил сайин унга талаб ва эҳтиёж ортиб бормоқда.

Маълумот учун: Статистик ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда Тошкент шаҳрида 6000 га яқин жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган фуқаролар истиқомат қилмоқда. Улардан 300 га яқини эса таянч- ҳаракат аъзоларида нуқсони бор инсонлардир. Юртимизда уларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш учун кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. «Меҳрибон такси» ҳам шу йўналишдаги қулайликлардан биридир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×