26.9 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Июнь ойида об-ҳаво қандай бўлади?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

«Ўзгидромет» томонидан тузилган дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2022 йилнинг июнь ойи ўртача иссиқ бўлади.

Июнь ойида ўртача ойлик ҳарорат меъёр атрофида, республика шимоли бўйича баъзи жойларда асосан меъёрдан 1-2° га юқори бўлиши кутилмоқда. Ой давомида республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида кундуз кунги ҳарорат 29-32° дан 36-39° гача ўзгариб туриши кутилмоқда. Республиканинг шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида энг иссиқ даврларда ҳаво ҳарорати 40-42° гача кўтарилади.

Ушбу йилнинг июнь ойида ёғингарчилик меъёрдан кам, марказий ва шарқий ҳудудларда баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.

Умуман олганда, Марказий Осиёда ёз қурғоқчилик билан ажралиб туришига қарамай, Ўзбекистонда июнь ойида баъзан маҳаллий хусусиятга эга жадаллиги бироз бўлган қисқа муддатли ёмғирлар ёғади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида июнь ойида кучли жала ёмғирлар ёғиши энг хавфли деб ҳисобланади. Чунки улар сел ва сув тошқинлари ўтишига сабаб бўлиши мумкин.

Кейинчалик, ёзнинг охиригача ўртача ҳарорат меъёр атрофида ва меъёрдан деярли юқори бўлиши тахмин қилинмоқда. Ёз аномал иссиқ бўлмайди, лекин жуда иссиқ об-ҳаво даврлари, албатта, истисно қилинмайди. Бу мамлакатимиз иқлимининг ўзига хос хусусиятларидан биридир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ҳиндистон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон билан ўйнаб, очко йўқотди

Шахмат Олимпиадасининг 9-турида дастлабки икки поғонани эгаллаб турган Ҳиндистон ва Ўзбекистон гроссмейстерлари ўзаро куч синашди. Олимпиаданинг энг муросасиз баҳсида тўртала...

Больше похожих статей

×