17.4 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Ит  ва  мушуклар  дайдишига йўл  қўймайлик!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Мамлакатимизда ботаника ва зоология соҳасидаги илмий тадқиқотларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, республика ўсимлик ва ҳайвонот олами биохилма-хиллигини сақлаш, замонавий фан ва иқтисодиёт  тармоқларидан келиб чиққан ҳолда ботаника ва зоологиянинг алоҳида йўналишларини ривожлантириш, шунингдек, ўсимлик ва ҳайвонот оламини ўрганиш ҳамда муҳофаза қилиш борасидаги махсус вазифалар ечимини тезлаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида қатор кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда…

              Ривоят. Айтишларича, бир шоҳ пойтахтини ўртасига бир устун қурдириб, унга ип бойланган катта қўнғироқ остириб қўйибди. Мақсад: бирор фуқаронинг шикояти бўлса, ипни тортиб, қўнғироқ чалиши учун. Қўнғироқ жарангини эшитган сарой ходимлари, тегишли фуқарога учрашиб, уни подшоҳ олдига олиб киришар ва шоҳ фуқарони ишини ҳал қилиб берар экан. Кунлардан бир кун, қўнғироқ жаранглабди. Ходимлар чиқиб қарашса, бир қари эшак қўнғироқ устунига суркалиб, яра бўлиб кетган жойларини пашшалардан қўриқлаётган экан. Бундан хабар топган шоҳ эшакни эгасини топиб келишни буюрибди. Эшак эгасини топиб келишганда маълум бўлибдики, эшак қариб, ишга яроқсиз бўлиб қолгандан кейин, унинг эгаси эшакни кўчага ҳайдаб юборган экан. Шоҳ эшак эгасига, уни умрини охиригача парвариш қилиб, ўз уйида сақлашни буюрган…

(Ҳайвонларни қутқариш – бу менинг танловим, ахир дайди
ҳайвонлар ва уларга нисбатан раҳмсизлик – бизнинг умумий муаммомиздир.)

Ривоят. Бир киши етти марта ҳажга бориб келган экан. Бир кун кўчада ўлай деб ётган итни кўриб раҳми келибди ва уни уйига олиб кетиб, парвариш қилиб, даволабди ва ит унга вафо қилиб кўп йил хизмат қилибди. Ҳалиги одам вафотидан кейин, бир дўстини тушига кирибди. Дўсти  қараса. марҳум жаннат боғларида яйраб юрибди. “Нима амалларинг сени шундай мартабага етказди?”, — деб сўрабди  уйқудаги одам. “Етти марта ҳажга бордим, бошқа кўп савоб ишларни қилдим. Лекин жаннати бўлишимга, бир пайт касал итга раҳмим келиб, парвариш қилганим, сабаб бўлди”, — деб жавоб берибди дўсти…

         Халқимизда шундай ривоятлар юради. Булар ҳайвонот оламига ғамхўр, раҳмли бўлиш, ҳайвонлар тўғрисида қайғуришга даъват этади. Шуни қайд этиш керакки, ҳайвонот олами, деган тушунча жуда кўплаб нарсаларни ўз ичига олади. Мен бугун ҳар биримиз кунда кўчада юрган дайди ит ва мушуклар масаласига тўхталмоқчиман. Бу дайдиларни вақти-вақти билан отиб ташлашмоқда, захарлашмоқда, баъзилар уларни тутиб олиб, мунтазам равишда қийнашмоқда. Бундай ҳолатга албатта чек қўйиш, ушбу масалада ижобий ўзгариш яратиш талаб этилади. Интернетда тез-тез кимнидир ит қопгани, ит қутургани тўғрисидаги маълумотлар бериб борилмоқда. Бу хабарларга эътибор бермай бўлмайди. Тегишли ташкилотлар фидоий ходимлари уларни тутишмоқда, баъзиларини эгаларига қайтаришар, баъзиларини вақтинча сақлаб туришар ва ҳоказо…

          Шу билан бирга, баъзи тадбиркорлар бу дайдиб юрган жониворларини ўз ҳимоясига олиб, уларни парвариш қилиш билан шуғулланишмоқда. Шулардан бири саҳоватпеша тадбиркор аёл Ирода Маткаримовадир. У Тошкент вилояти Қибрай туманининг бир чеккасида, Марказий Осиёда биринчи бўлиб, шундай итлар учун 2018 йилда “Ҳаёт” номи билан махсус жой ташкил этган. Унда бугунги кунда 4000 тадан ортиқ ит сақланмоқда. 3 гектар ердаги 62 та вольерда 5 тадан 300 тагача ит парвариш этилмоқда.  “Ҳаёт” ходимлари вақт-вақти билан мактабларда бўлиб, “Яхшилик сабоқлари” номи билан дарслар ўтказиб, ўсиб келаётган ёш авлодга жониворларга меҳрибон бўлиш, уларни асраш, шу билан бирга эҳтиёт бўлиш сирларини ҳам ўргатишмоқда. “Ҳаёт”нинг мақсади: кўчаларда дайди итларни камайтириш, одамларни ҳайвонлар билан боғлиқ турли фожеали ҳодисалардан асраш, ҳайвонларни ягона реестр-рўйхатга киритиш, ҳайвонларни асраш бўйича қонунчилик асосларини кенгайтириш, барча минтақаларда вақти келиб, давлат ҳисобидан тегишли жойлар ташкил этилишига эришишдир.

         Албатта 4000 итдан иборат тўдани сақлашни ўзи бўлмайди. Итлар учун махсус вольерлар, инлар қуриш керак. Уларни едириш, ичириш, кези келганда даволаш лозим. Бу жониворларга қаровчиларга маош тўлаш керак. Буни ҳаммаси маблағ талаб этади.  Бир қанча кўнгилли-волонтёрлар итларга қарашга, ўтин, қирриндилар етказиб беришда ёрдам беришмоқда. Японамама, Knauf, Click.uz и OOO Lactalis Central Asia, Golden Wing, Golden House, OLX ва кўплаб бошқа компаниялар бу ишга моддий ва молиявий ёрдам бериб келишмоқда.

(Уч ярим йил давомида 2000та ит эгалик бўлди. Ҳозир
“Ҳаёт”да 4000 ит сақланмоқда)

Айни пайтда  “Ҳаёт”да 10 мингтагача  ҳайвонни сақлаш учун жой қуриш ишларини амалга ошириш учун ҳаракат бошланган. Унда ветеринар клиника, карантин ҳудуди билан, озуқа ишлаб чиқариш заводи бўлиши лозим.

           Шу билан бирга, бугунги кунда Марказий Осиёда энг катта бўлган “Ҳаёт” ташкилоти моддий ва молиявий ёрдамга муҳтож. Ўйлаймизки, тадбиркорлар, тегишли республика миқёсидаги муассасалар, бошқа манфаатдор ташкилотлар “Ҳаёт” қийинчиликларини ўрганиб чиқиб, унга ёрдам бериш чораларини кўришади. Натижада “Ҳаёт” кенгаяди, барча минтақаларда ҳам шундай жойлар ташкил этилади. Оқибатда барча одамлар, айниқса ёш болалар кўча-кўйда бемалол, бехавотир юрадиган бўлишади.

Н.ТОИРОВ
Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмасининг аъзоси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×