Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги «Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-111-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 мартдаги «Тошкент шаҳар йўловчи транспорти тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 157-сонли қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда йўналишлар тармоғини тартибга солиш ва мақбуллаштириш мақсадида 80 ва 122 сонли автобус йўналишлариниинг жадваллар сонига 2022 йил 23 май кунидан бошлаб қуйидагича ўзгартириш киритилди:
🔹80 — сонли автобус йўналиши «Жанубий вокзал — М.Юсуф кўчаси». Иш кунлари 8(+2), Шанба кунларига 6(+1), Якшанба кунларига 6(+1).
🔹122 — сонли автобус йўналиши «Қўйлиқ деҳқон бозори-Карвон бозори бекати». Иш кунларига 8(+2,) Шанба 7(+1), Якшанба 7(+1).