15.6 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Маҳалла раислиги..масъулият

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

            Ватан остонадан бошланади! Азиз ва мукаррам қилиб яратилган ҳар бир инсон зоти дунёга келиши биланоқ улғая борар экан, унинг вояга етиши, болалик ва ўсмирлик даврида тарбияланиб комилликка эришишида маҳалланинг ўрни беқиёсдир. Отанг ҳам онанг ҳам маҳалла деб бежизга айтилмайди.

Давлат раҳбарининг азму шижоати билан маҳаллаларга эътибор янада кучайиши натижаси ўлароқ маҳалла аҳли эркин нафас ола бошлади.

Бугунги кунда ахбороткоммуникация технологиялари орқали назорат тизимига ўтиши биланоқ, доимий ёки вақтинча рўйхатда туриш баҳонасида уйма-уй юриб эшик тақиллатиб фуқароларнинг тинчини бузиш каби назоратларни олди олиниб, одамларнинг ор номуси топталишига чек қўйилди. Ҳозирги давр одамларини қўрқитиб эмас, уларнинг онгига ижобий таъсир қилиш билан ҳар қандай кўнгил бузилишларнинг олди олинади. Ақл идрок билан ишни маҳаллабой тўғри ташкил қилиш орқали фуқароларимизнинг эркин фикрлаш пировардида ўз раиси (оқсоқолини) ўзи сайлаш ҳуқуқи шакллантирилди.

Маҳалла жамиятимизнинг энг муҳим бўғини сифатида ҳар биримизнинг ҳаётимизда алоҳида ўрин тутар экан, оилаларда ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантириш, урф-одат анъана ва удумларимизга ва азалий қадриятларимизга содиқлик ҳисси ила юртимиз равнақига ҳисса қўшишда маҳалла ва маҳалла раисининг ўрни беқиёсдир.

Жорий йилнинг 16 март куни Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлисида Фуқаролар йиғинлари раисларининг ваколат муддати тугаши муносабати билан Сенат Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 105 моддаси ҳамда «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги ва «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги қонунларнинг тегишли моддаларига мувофиқ фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)нинг навбатдаги сайловини шу йилнинг май ойида ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қарор асосида ишчи гуруҳлари, кўмаклашувчи комиссиялар тузилиб фаолият юрита бошлади. Ишчи гурухлар аъзолари ишни тўғри ташкил қилиш, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик ҳолатларини олдини олиш, сайлов қонунчилигида белгиланган нормалардан ҳабардор бўлиши учун семинарлар ўтказилиб, улар тарқатма матриаллар билан таъминланди. Фуқароларнинг сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий онг ва маданиятини ошириш сайлов қонунчилиги ва тартиби билан таништириш учун адлия бошқармаси режа графиги асосида маҳаллаларда ва жойларда аҳолига тушунтириш ишлари мунтазам равишда олиб борилди.

Ўзбекистон  Республикасининг Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига сайлови тўғрисидаги қонуннинг 17-моддасига асосан номзодларга қўйиладиган талаблар Фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши, қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлиши, бевосита сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши кераклиги белгиланган.

Қонуннинг 7-моддасига асосан, Фуқаролар йиғини раисини сайлашда фуқаролар жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар тенг сайлов ҳуқуқига эгадир. Фуқаролар йиғини раисини сайлашда фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) ҳар бир иштирокчиси бир овозга эга бўлади.

  Мазкур моддага асосан ишчи гурухлари томонидан уйма-уй юриб ўрганиш жараёнида фуқароларнинг фикрини инобатга олиб, Гендер тенглиги асосида   илгари  сурилаётган номзодларнинг деярли 30 фоизини Хотин-қизлар  ташкил қилиниши қувонарли ҳолатдир.

 Номзодлар ишчи гуруҳи томонидан шакллантирилиб, ҳокимият комиссияси томонидан тавсия этилганидан кейин улар тўғрисидаги маълумот аҳоли  танишишиш учун сайловга беш кун қолганда осиб  қўйилади.

 Бугунги сайлаб қўйилаётган маҳалла раисларининг ваколатлари янада кенгайган сари масъулият ҳам шунга ярашалиги ўз-ўзидан кўриниб турибди.

  Давлат раҳбаридан тортиб, барча давлат органлари, секторлар ҳамоҳангликда маҳалла фаолияти унинг инфратузилмаси билан машғул десак муболаға бўлмайди. Маҳаллада ишларни янада тўғри ташкил қилиш учун унинг таркибига таянч кучи сифатида ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ҳамда профилактика инспектори зиммасидаги юклатилган муҳим ишларни мувофиқлаштириш ва жамоатчилик назоратини олиб бориш орқали маҳалла аҳолисининг ижтимоий ҳимоясини, даромадларини ошириш ва аҳолини камбағалликдан чиқариш масалалари ижросини таъминлашга кучи, билими ва тажрибаси етиши керак бўлади. Маҳалланинг аҳиллигини, бирлигини таъминлаши билан бир қаторда ҳар бир оилани билиши, аҳолини қўллаб-қувватлаши, эҳтиёжманд оилаларга кўмаклашиши лозим бўлади. Шу маънода ана шу ишларга қодир бўлган кучли инсон сайланиши мақсадга мувофиқдир.

         Дарҳақиқат жонкуяр, фидойи раисларнинг тиним билмасдан қилган ҳаракатлари натижасида барча кўчаларга асфальт ётқизилаяпди, сим­ё­ғоч бетон устунлари алмаштирилиб, замонавий ёритгичлар ўрнатилмоқда, йўл ёқаларида яшил майдон боғлари яратилаётганлиги, ишлаб чиқариш, инфратузилмалар, ёшларни Ахборот коммуникацияларидан тўғри фойдаланиши, жиноятчиликнинг олди олиниши, ҳаракатлар стратегиясидан тараққиёт стратегияси сари шиддат билан қадам қўйишимиз, бешта ташаббусни ривожлантириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонлар рўйхати шакллантирилиб, уларга ўз моддий ёрдамлар кўрсатилиши, иш ўринларини ташкиллаштириш орқали меҳнат бандлигини таъминлаш, кичик саноат зонасидан тортиб оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда уларга кўмак бериш каби ишларни амалга оширилиши халқнинг турмуш тарзи яхшиланишига олиб келмоқда.  

          Ушбу сайловда фуқароларнинг вакиллари овоз беради. Бунда вакиллар сони сайловда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар умумий сонининг камида  12 фоизини ташкил этади.

 Қонунчилик талабларига риоя қилган ҳолда ҳозирги сайловларни кузатиш жараёнида халқни ишончини оқлаган раисларнинг деярли 50% қайта сайланишининг сабаби нимада? Биринчидан маҳалладаги сайловчиларнинг ўз номзодига бўлган ишончи ва розилиги бўлса, иккинчидан Қонуннинг       4-моддаси белгиланган   ошкоралик, муқобиллик ҳамда тенг сайлов ҳуқуқи принциплари асосида амалга оширилишидир.

 Дарҳақиқат, бугунги сайловларни кўтаринки рухда юқори савияда ўтказилиши албатта фуқароларимизнинг сиёсий фаоллиги, ҳуқуқий онг ва маданиятини янада юксалиши билан боғлиқдир.

            Шунингдек, сайлов жараёнида фуқаролар йиғини раиси сайловини ташкил этиш ва ўтказишда давлат органлари аралашишга йўл қўйилмайди. Аксинча, мазкур қонуннинг 9-моддаси талабларидан келиб чиқиб фуқаролар йиғинларига кўмаклашади, зарур ҳолларда эса уларни бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаши шарт.

Давлат органларининг аралашуви, группабозлик ва таниш билишчи-ликларга йўл қўйиш каби қонун бузилиши  ҳолатлари юз берган тақдирда  ёки  29-моддасида белгиланган  Фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари бўйича қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисидаги қонунчиликни бузган-ликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

          Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган, оғир ёхуд ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар, шунингдек суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган, ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар, диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари фуқаролар йиғини раиси лавозимига сайланиш учун номзод этиб кўрсатилиши мумкин эмас.

Аброр БЕРДИЕВ

Мирзо Улуғбек туман адлия

 бўлими масъул ходими

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×