17.4 C
Узбекистан
Суббота, 21 сентября, 2024

Хоразмдаги тергов ҳибсхонасида махбусларга истеъмолга яроқсиз сув берилганми? Омбудсманнинг минтақавий вакили вазиятга ойдинлик киритди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманининг) Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллаёровга Урганч шаҳридаги 11-сон тергов ҳибсхонасидаги маҳбуслардан мурожаат келиб тушган эди. Мурожаатда маҳбусларга берилаётган ичимлик сувининг истеъмолга яроқсизлиги айтилган.

2022 йилнинг 12 май куни минтақавий вакил дарҳол вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси масъул ходими билан биргаликда мурожаатни жойига чиқиб ўрганди.  

Аниқланишича, 11-сон тергов ҳибсхонаси камераларида соат 22:00 дан эрталабки 6:00га қадар электр энергиясидан фойдаланиш таъқиқланган. Мана шу пайтларда муассасада сақланаётган маҳбусларнинг сув ичишга эҳтиёжи бўлганда қайнатилмаган сув ичишга мажбур бўлган.

Ўрганиш жараёнида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси масъул ходими томонидан сувнинг сифати текширилиб, маҳбусларга сувни фақат қайнатилган ҳолатда истеъмол қилиниши тавсия этилди.

Мониторинг жараёнида ҳар бир камерада сувни қайнатиш жиҳозлари мавжуд эканлиги аниқланди ва маҳбусларга соат 22.00 га қадар керакли миқдорда қайнатилган сувни захиралашлари кераклиги тушунтирилди.

Мониторинг доирасида тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсларга яратилган шароитлар бўйича маҳбусларнинг фикрлари ҳам ўрганилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×