22.4 C
Узбекистан
Среда, 1 мая, 2024

МЧЖ ходимининг ўт ўчирувчилар махсус кийимида юриши мумкинми?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,280участниковПодписаться
- Advertisement -

Маҳаллаларда махсус кийимлар – униформаларда юриб, ўзини ёнғинга қарши кураш жамияти, газ ёки электр энергияси идорасидан дея таништираётган ва пул ишлаётган гуруҳлар ҳақида кўплаб чиқишлар қилинган. Шунга қарамасдан, бундай масъулияти чекланган жамиятлар вакилларининг юришлари тинмасдан давом этмоқда.

Мана, кечанинг ўзида маҳалламизга ўзини “Фавқулодда ёнғинни олдини олиш” корхонаси вакиллари деб 4-5 киши келган эди. Келганларнинг айримлари униформада бўлганлиги учун биз уларни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги таркибидаги ёнғин-қутқарув бўлинмасидан деб ўйлаган эдик. Шундай бўлсада, мен улардан ҳужжатларини кўрсатишни талаб қилдим. Улардан бирининг гувоҳномаси ва маҳалла раиси номига тайёрланган “Хабарнома”га кўра, меҳмонлар МЧЖ аъзолари экан.

Мен уларга ўз хизматини реклама қилишини тавсия этдим.  Одамлар уларнинг қўлидан аниқ бир иш келишини билса, шунда уларга мурожаат қилади. Аммо уйма-уй юриб, “хизмат” кўрсатишларига йўл қўйилмаслигини тушунтирдим. Ахир, аксарият одамларимиз содда: формадагиларни кўриб, уларнинг муҳри бор гувоҳномасига назар ташлаб, уйига қандай кирдиргани ва пул чиқарганини ҳам билмай қолади.

МЧЖ ходимлари кўрсатган “Хабарнома”га эътибор қаратинг. Бу хусусий бизнес эгалари қанчалик орқада қолиб кетган экан-а? Ҳужжат таъсирли кўриниши учун унда Президентнинг 2017 йил 23 майдаги қарори кўрсатиб ўтилган. Аммо “Хабарнома”ни тайёрлаганлар Қарорнинг номланиши ўзгартирилганидан ҳам, уч йилдан бери ёнғин хавфсизлиги хизмати Ички ишлар органларидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ўтказилганидан ҳам бехабар экан. Ҳа, тизим УЧ йил (!!!) аввал ўзгарган эди. Афсус, ўзига “Фавқулодда ёнғинни олдини олиш” номини берган МЧЖ бундан бехабар экан.

 Президентнинг 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5706-сон фармони асосида Ички ишлар вазирлиги таркибидаги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ваколатлари Фавқулодда вазиятлар вазирлигига юклатилган эди.  Шу асосда  Президентнинг 2021 йил 23 февралдаги фармонига кўра 2017 йил 23 майдаги «Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2292-сон қарорининг номига ўзгартириш киритилди. Энди ушбу қарор «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин-қутқарув бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» деган кўринишга эга бўлди.

Гувоҳномага эътибор қаратинг. Тепасида “Самарқанд вилояти” ёзилган. Аммо муҳрда Сирдарё вилояти кўрсатилган. Бу нима? Сохтакорлик эмасми?

Ўзи юқорида келтирилган вазиятларни ўрганадиган ва тегишли чора кўрадиган ташкилот борми? Ички ишлар органлари ва прокуратура томонидан ушбу муаммо ўрганилади деган умиддамиз. Ўзи тизимда ишламасдан махсус кийим кийиб, уйма-уй юриши мумкинми? Бунга қонун қандай қарайди?

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйичи ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистоннинг янги элчиси Сингапур Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Қаюмов Сингапур Президенти Тарман Шанмугаратнамга ишонч ёрлиқларини топширди. Ўзбекистон элчиси шарафига «Истана»...

Больше похожих статей

×