16.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

“Меҳнат ярмарка”си – келажакка умид илинжи

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Фарғона шаҳар хокимилиги ташаббуси билан Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда Соғлиқни сақлаш бўлими ҳамкорлигида Фарғона шаҳридаги иш билан банд бўлмаган фуқаролар, айниқса бир марталик иш билан банд фуқаролар (мардикорлар) бандлигини таъминлаш мақсадида, 2022 йил 26 март куни Фарғона шаҳрида жойлашган “Кунлик меҳнат маркази”да бўш иш ўринлари “Мехнат ярмарка”си, шунингдек, мардикорлар учун бепул тиббий кўрик бўлиб ўтди.

Бепул тиббий кўрик тадбири доирасида 60 нафар бир марталик иш билан банд фуқароларга (мардикорлар) хизмат кўрсатилди.

Меҳнат ярмаркасида 60 дан зиёд корхона ва ташкилотлар ўзларининг 800 га яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.

Ярмаркага 300 дан ортиқ фуқаролар жалб қилиниб, ярмарка давомида 60 нафар фуқароларга ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди, 42 нафар фуқаролар доимий ишга жойлаштирилди. Шунингдек, 6 нафар фуқаролар хақ тўланадиган жамоат ёрдамчиларига жалб этилди, 18 нафар фуқаролар “Моно марказ” ўқув марказига ўқишга йўналтирилди.

“Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонуни, меҳнат кодекси, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш масаласидаги меъёрий ҳужжатлар ҳақида 100 нафар фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×