11.7 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Хамид Низамов (Khamid Nizamov) Қисқа мушак машқлари!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Қисқа муддатли, интенсив мушак машқлари одатдаги узоқ муддатли ва паст интенсив машғулотларга нисбатан мушакларнинг ўсиши учун кўпроқ самара беради. Қисқа мушак машқлари инсон руҳиятини тарбиялайди! Кераксиз гаплар ва ғийбатларга вақтингиз қолмайди.

Спорт залида қанча кўп вақт сарфласангиз, вақтни мушакларни машқ қилишга сарфласангиз, сизнинг ҳаракатларингиз ва энергиянгиз шунчалик кўп «тарқалади». Агар сизнинг комплексингизда жуда кўп машқлар ва ёндашувлар мавжуд бўлса, унда сиз фақат машғулотни қандай якунлаш ҳақида ўйлайсиз ва шу билан бирга, сиз машқни тезроқ якунлаш фикридан йироқ бўласиз.

Бундан ташқари, мушакларнинг узоқ муддатли машғулотлари (вақт 40 дақиқадан кўпроқ) сизнинг гормонал ва асаб тизимингизни ҳолдан тойдиради. Аммо бу «кимёгарларга» тааллуқли эмас, уларнинг мушаклари узоқ машғулотлардан ўсади. Аммо бу сизга умуман тўғри келмайди!

Спорт зали гавжум бўлгани сабаб мушакларни 40 дақиқадан камроқ вақт давомида машқ қилдириш сиз учун қийинлик туғдириши мумкин. Менинг маслаҳатим — спорт залини ёки машқларга қатнаш вақтини ўзгартиринг.

Бундай мушак машқлари «стандарт» соатлик машғулотдан осонроқ бўлади деб ўйламанг. Вазият бутунлай тескари. Бундай машғулотлар жуда қийин. Бироқ, биз ўз олдимизга қийин мақсадни қўйдик — 10 кг мушак. Сиз оғир машқлар йиғиндисини бажарасиз, бир дақиқа дам оласиз ва кейинги машққа ўтасиз. Ойнадаги ўз аксига маҳлиё бўлиш ва бекорчи гап сотишлар йўқ. Фақат машаққатли меҳнат ва 100% лик натижа!

40 дақиқалик машғулотнинг афзалликлари:

▪️ Қанча кўпроқ машғулот ўтказсангиз, шунчалик кўп психологик чарчайсиз ва «жанговор»ликни йўқотасиз. Бир соат ичида сиз уйқусираган бола каби машғулот кўламини кўтара олмайсиз.

▪️ машғулотнинг юқори интенсивлиги (минимал вақт ичида мушакларнинг максимал юкланиши);


▪️ «анаболик ойна» — мушакларнинг ўсиши учун жавоб берувчи гормонлар ажралиб чиқиши. Бу ўсишнинг сеҳрли ойнасини очадиган қисқа машқлар. Мушакларнинг узоқ муддатли машғулотлари эса мушакларимизни йўқ қилиш учун жавобгар бўлган стрессли, катаболик гормонлар чиқарилиши билан уни бутунлай тўсиб қўяди, бу эса ортиқча машғулотларга олиб келади.


Умид қиламанки, сизни 10 дақиқа «исиниш» машқлари + 30 дақиқа интенсив мушак машқлари қоидасига риоя қилишга кўндира олдим. Бу мушакларнинг ўсиши учун жуда самарали!

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×