19 C
Узбекистан
Четверг, 19 сентября, 2024

Ҳар қарич деворида тарих муҳри бор бинолар тикланмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Тошкент шаҳрининг тарихий маҳаллаларини, уларнинг ноёблиги ва маданий-тарихий меросини асраб-авайлаш бўйича ўз ишларини давом эттирмоқда ҳамда Эски шаҳар ҳудудида арт-резиденциялар яратиш ташаббусини илгари сурмоқда.

Лойиҳа дизайн-концепцияси жаҳон талабларини инобатга олган ҳолда Марокашдаги “Studio KO” меъморчилик бюроси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади. Ушбу лойиҳа Алишер Усмановнинг “Санъат, илм ва спорт” ҳайрия жамғармаси кўмагида амалга оширилади.

Юртимиз ва чет элликлар ичун ижодий масканни ташкил этиш бўйича пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган иккита объект танлаб олинди.

Биринчи объект «Намуна» маҳалласида жойлашган, анъанавий меъморий кўриниши сақлаб қолинган ҳамда қайта таъмирланган «Маткаримбой» мадрасаси бўлиб, ушбу манзил ижодий майдон яратиш учун хизмат қилади. Иккинчи объект эса эски болалар боғчаси – “Ҳаст Имом” маҳалласида жойлашган.

Тошкентдаги арт-резиденциялар Замонавий санъат марказининг таълим йўналиши учун платформа, ҳамда маҳаллий ва халқаро ижод вакиллари ўртасида ҳамкорлик учун хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×