Юрт равнақи, халқ фаровонлиги ва ислоҳотлар давомийлиги учун берилган овоз!

0
81

Сиёсий ҳуқуқларимдан фойдаланган ҳолда маҳалламда жойлашган сайлов участкасига соат 8.00да чиқдим. Мен каби масъулият билан эрталабда овоз бериш учун келганлар талайгина эди. Сайлов участкасида сайловчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган, номзодларнинг таржимаи ҳоли, уларнинг сайловолди дастурлари илинган, барча карантин қоидаларига амал қилган ҳолда иш ташкил этилган. Йиғилганлар биргаликда давлатимиз мадҳиясини фахр билан куйладик. Сўнгра отахону-онахонлар Ватанимиз тинчлиги, юрт равнақи ва халқимиз фаровонлиги учун дуолар қилишди.

Жорий йилги Президентлик сайловларига старт берилган кун 23 июлдан бошлаб сиёсий жараёнларнинг бевосита иштирокчиси ҳамда кузатувчиси бўлдим. Мустақил эксперт сифатида мазкур жараён бўйича ўзимнинг фикр ва муносабатларимни facebookдаги саҳифам ва ОАВ орқали нашр этиб бордим.

Умуман олганда янги қабул қилинган Сайлов кодекси асосида ташкил этилган Президентлик сайловлари кўплаб ижобий хотиралар билан эсда қолади. Бу йилги сайловларда номзодларнинг ўз ташаббуслари, ғоялари, фикрлари, нуқтаи-назарларини эмин-эркин ифодалаши шунингдек, дастлабки теледебатларнинг ўтказилиши, эксперт фикрлари кўрсатувларининг узатилиши манзур бўлди.

Фуқаролик бурчим, ҳур Ватаннинг озод фуқароси сифатида ўзим муносиб деб билган номзодга овоз бердим!

Сайловчи Анваржон Миркомилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь