14 C
Узбекистан
Пятница, 29 марта, 2024

III Ренессансга муносиб ҳисса

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,190участниковПодписаться
- Advertisement -

Куни-кеча, яъни жорий йил 7-октябрь кунида Дўрмондаги Ёзувчилар уйида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан республика Бош прокуратураси, вилоят ва Қибрай туман ҳокимликлари ташкил этди. Биз – бир гуруҳ меҳнат фахрийлари ниҳоятда катта дид билан безатилган Ёзувчилар уйига кириб келар эканмиз, бизни ўқувчи ёшлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва албатта, кўплаб ёзувчи ва шоирлар илиқ кутиб олишди. Фақат телевидение орқали биз кўриб юрган ўнлаб ёзувчи ва шоирлар, драматурглар бизни табассум билан қарши олдилар. Тадбирни машҳур шоир, Ёзувчилар уюшмасининг раиси сенатор Сирожиддин Саййид очиб берди ва ажойиб шеър ўқиди. Халқ шоири Усмон Азим сўзга чиқди. Прокуратурада ишлайдиган ёш шоирлар ўз ижодларидан намуналар ўқишди. Президент совғасини олган Бўкалик бешинчи синф ўқувчиси Фазилатхон Ёқубова, яқинда ўзи ёзган “Янги Ўзбекистон” шеърини ўқиб берди ва унга давомли қарсаклар бўлди. Хуллас, ажойиб тадбирда иштирок этиб, бир олам таассурот олдик…

Бир пайт, кекса фахрий журналист Абдулҳамид Фозиловнинг чўнтагидан журналист Ғайрат Шералиевнинг китоби чиқиб турганини кўрдим ва “Ғайрат Шералиев оқсоқолни чўнтагига тушди”, – деб ҳазиллашдим. Ёнимда ўтирган меҳнат фахрийси Раҳматилла Шералиев сўзларимни эшитиб: “Сизга ҳам аталгани бор”, – деб қўлимга ўғлининг босмахонадан эндигина чиққан китобини тутқазди (“Ғайрат  ШЕРАЛИЕВ.  Дақиқ  дақиқалар. Публицистик қайдлар, чимдим ҳикоялар, ҳажвий лавҳалар. Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи. ТОШКЕНТ — 2021”)

Мен унга миннатдорчилик билдириб, тадбирдан кейин китобни варақлай бошладим ва хотиралар мени узоқ йилларга бошлаб кетди…

“Тошкент ҳақиқати”- “Ташкентская правда” газетасининг Бош муҳаррири Ғайрат Шералиев мен яқиндан билган генерал Мурод Шералиевнинг жияни бўлади. Мурод ака билан 1980 йилда танишганимда, у киши мендан қаерлигимни, кимни ўғли эканлигимни сўрадилар. Отам Абдулҳақ Тоиров эканлигини билиб: “Раҳматли кўп яхши одам эди. Биз 30-йилларда учёт-кредит техникумида бирга ўқиганмиз. Кейинчалик соҳаларимиз бошқа-бошқа бўлиб кетди. Чўлқувар амакингиз Абдулҳай ака ҳам олижаноб инсон. Мендан у кишига салом айтинг”, – дегандилар… Вақти келиб, катта тантана билан Мурод ака яшаган уйга, ўша пайтда Ички ишлар вазири бўлган генерал-полковник Зокир Алматов бошчилигида эсдалик ёдгорлиги ўрнатилди… Ғайрат Шералиевнинг китобидаги, Мурод ака катта эҳтиром билан эсланган “Одамийлик шеваси” бобини бир нафасда ўқиб чиқдим. Чимдим ҳикоялар ва ҳажвий лавҳалар ҳам ўқувчида яхши таассурот қолдиради, мушоҳада қилишга ундайди.

Умуман, китобдан ўрин олган  бадиий ҳаётномаларда ўзига замондош бўлган қаҳрамонларни ҳаётдаги оддий бир одамдан  пишиқ-пухта  бадиий образ яратишга, кулиб ўқиладиган жумлалар қатига жиддий муаммоларни сингдиришга ҳаракат қилинган. Ғайрат Шералиевнинг публицистик лавҳалари эса тилининг жозибаси, фикрий салмоғи ва образли  мушоҳадалари билан ўқувчини ўйлашга, жамият ҳаётида кечаётган жараёнларга даҳлдорлик ҳисси билан яшашга ундайди.

Шуни қайд этиш керакки, китобга таниқли журналист, ёзувчи ва публицист Аҳмаджон Мелибоев “Дўрмоннинг меҳр ҳовлиси” номи билан сўзбоши ёзган. Унда шундай сатрлар бор:

“… у (Ғайрат Шералиев билан) билан узоқ суҳбатлашдим. Мустақиллик, бугунги ёшлар, тарбия, одоб-аҳлоқ, меҳнат тарбияси, китобхонлик ва бошқа мавзуларда баҳслашдик. Икки бош муҳаррирни мулоқоти узоқ вақт давом этди. Ёш бош муҳаррир  мисолида жуда кўп нарсаларга амин бўлдим. Ортимиздан қадам-бақадам биздан-да эркин, биздан-да журъатли ўринбосарлар келмоқда. Буни фақат журналистикада эмас, ҳаётимизнинг ҳамма соҳаларида ҳам кўриш мумкин. Янги Ғайрат, янги журъат, янги шижоат  оёққа тураётганлиги кўнгилда мунаввар туйғулар уйғотади. Улар эл-юртга, миллат манфаатларига  биздан-да самарали, биздан-да садоқатли хизмат қилишлари, озод Ўзбекистон номини янада баланд улуғлашлари шубҳасиздир.

Ортимиздан янги, навқирон авлод келяпти. Унга пешвоз чиқишга тайёр бўлайлик”.

Ҳозирги пайтда, Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси ва бошчилигида Ўзбекистонда III Ренессанс асослари яратилмоқда. Мамлакатимиз барча фуқаролари, биринчи навбатда ижод аҳли бу ишга ўз улушларини қўшмоқдалар.

Ўйлаймизки, истеъдодли журналист Ғайрат Шералиевнинг ҳам ушбу китоби III  Ренессансга муносиб ҳисса бўлиб қўшилади.

Носир Тоиров,

меҳнат фахрийси, сиёсатшунос

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланмоқда

10 мартдан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларидаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланмоқда. Ушбу тақиқ Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8...

Больше похожих статей

×