20.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 6 октября, 2024

Эҳтиёжлар ижобатга айланмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,910участниковПодписаться
- Advertisement -

Кундалик ҳаётимизда тоза ичимлик суви катта аҳамиятга эга. Айни вақтда мамлакатимизда аҳолини тоза ва сифатли ичимлик суви билан таъминлаш вазифаси “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти ва унинг тизимидаги корхоналарга юклатилган. Бу борада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида бир гуруҳ ОАВ вакиллари учун Тошкент вилоятига пресс-тур уюштирилди.


“Қодирия сув иншооти” дан фойдаланишга оз фурсат қолди.
Тошкент вилоятининг Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманлари аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида қурилаётган “Қодирия” сув иншоотининг тўлиқ битказилиши ва ишга тушишига бир ой вақт қолди.

Унинг қуввати суткасига 100 минг м3 сувни қайта ишлаш имконига эга. Қурилишга буюртмачи “Тошкент сув таъминот” МЧЖ ҳисобланади, пудратчи ташкилот эса “Оби-ҳаёт” инжиниринг компаниясидир. Айни вақтда марказий сув тармоқларини ётқизиш, фильтрлаш, бактериологик лабораториялари, иншоотнинг асосий қисмларини бунёд этиш ишлари олиб борилмоқда. Белгиланган ишларнинг амалга оширилиши натижасида 49256 та хонадонларга сув ўлчагич ўрнатиш, ҳамда 265,0 мингдан ортиқ аҳоли ичимлик суви билан таъминланиши кўзда тутилган.


“Мазкур лойиҳа Ўзбекистонлик қурувчилар томонидан амалга оширилаётган бўлсада, ускуналар Германиядан келтирилган дейди,-лойиҳа қурилиши назоратчиси Камолбой Сарибоев. Сувни тозалаш 6 босқичдан ўтказилади, Бўзсув каналидан тортиб олинаётган оби-ҳаёт манбаси шу ернинг ўзида гидрохлорид натрий билан тозаланади. Тоза сув захирасини сақлайдиган махсус сув сақлайдиган жой ҳам тайёрланмоқда. Насиб этса бир ой муддатда иншоот фойдаланишга топширилади.”


Олдинда яна 3 лойиҳа турибди Пресс-тур иштирокчилари “Чирчиқ очиқ сув ҳавзаси” иншоотида ҳам бўлиб сувни қайта ишлаш жараёни билан танишдилар. У асосан 2 кўтарма тармоғидан иборат бўлиб, жами 8 та насос агрегатларидан фойдаланилади. Иккинчи сув кўтарма иншооти лойиҳа қуввати суткасига 50 минг м3 га тенг бўлиб,Чирчиқ шаҳар аҳолисини 99,7 ичимлик суви билан таъминлайди.


Шу ернинг ўзида журналистлар учун соҳа мутасаддилари билан мулоқот ҳам ташкил этилди. Тошкент вилояти “Сувтаъминот” корхонаси раҳбари Илҳом Толипов соҳада олиб борилаётган ишлар билан таништирар экан, жами вилоят аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш 4 босқичда амалга оширилишини таъкидлади. “Мақсадимиз аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш билан бирга улар турмуш фаровонлигини кўтариш ҳам кўзда тутилган, деди Илҳом Толипов, барча лойиҳалар доирасида вилоятнинг энг чекка олис нуқталарига ҳам ичимлик суви етиб боради. Замонавий ускуналар ўрнатилади, бу борада ҳамкор ташкилотлар кўмагига ҳам таянаяпмиз. Ишонч телефонларимиз доимо ишлаб турибди. Муаммоларга тўхталсак, дебитор қарзларимиз кўплиги ўйлантираяпти. Аҳоли ҳам фодаланган тоза ичимлик суви ҳақини тўлашда ҳозиржавоблик кўрсатса нур устига аъло нур бўлар эди.”


Пресс-тур иштирокчилари соҳага доир масалалар, ўзларини қизиқтирган мавзулар юзасидан соҳа ходимларидан етарлича жавоб олдилар.
Ўлжабой Қаршиев,
Амалия Солиева

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Марказий Осиё Форуми: Фан, инновациялар, озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланишда аёлларнинг ўрни

Сўнгги йилларда қишлоқ аёлларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, ҳаёт фаровонлигини ошириш, касбга йўналтириш ва янги ишчи...

Больше похожих статей

×