14 C
Узбекистан
Пятница, 29 марта, 2024

Тошкент халқаро кинофестивали олдидан матбуот анжумани ташкил этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,190участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун Ўзбекистон Кинемотография агентлиги томонидан “Ўзбекфильм” киноконцернида “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали олдидан ОАВ вакиллари, мутахассислар, киноижодкорлар ва ёшлар учун матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуман Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Кинемотография агентлиги Бош директори Фирдавс Абдуҳоликов томонидан очиб берилди. Сўзга чиққанлар фестивалда кутилаётган янгиликлар, фестиваль доирасида ташкил этилиши кутилаётган танловлар, янги ташкил этилаётган киноманзиллар ва таниқли юлдузлар билан ўтказиладиган учрашувларга батафсил тўхталиб ўтишди.

Матбуот анжумани давомида кинофестиваль очилиш маросими Алишер Навоий номидаги киносаройид ташкил этилиши маълум қилинди. Шунингдек, фестиваль доирасида бўлиб ўтадиган тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Кинофестивалга тайёргарлик жараёнлари бошлаб юборилган бўлиб, ёш киноижодкорлар учун “Кино 5 кунда” ижодий танловига старт берилганлиги, хорижлик таниқли киноижодкорларнинг ташрифи, янгича кўринишда таъмирланган “Ўзбекфильм” киноконцерни ва бошқа локациялар очиқланди.

Матбуот анжумани давомида хорижлик мутахассислар иштирокида ZOOM платформаси орқали онлайн мулоқот ташкил этилди. Унда қозоғистонлик продюсер Қўнан Адилбаев, италиялик вакил Ольга Страда, озарбайжонлик кинорежиссёр Руфат Гасанов, россиялик режиссёр ва продюсерлар Джаник Файзиев, Тимур Бекмамбетов, қозоғистонлик театр ва киноактёри Азамат Сатибалди ва бошқалар иштирок этишди. Шунингдек, ZOOM платформаси орқали таниқли хорижлик ижодкорларнинг табриклари кўрсатилди.

Анжуман давомида ОАВ вакиллари кинофестиваль билан боғлиқ саволларига ташкилотчилар томонидан жавоб олишди.

Маълумот учун, “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали 28 сентябрь 3 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланмоқда

10 мартдан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларидаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланмоқда. Ушбу тақиқ Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8...

Больше похожих статей

×