24.5 C
Узбекистан
Пятница, 19 апреля, 2024

“Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали меҳмонларни кутмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться
- Advertisement -

Афсонавий воқеалар қайтмоқда!Бир пайтларОсиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг Тошкент кинофестивали номи билан аталган  Кинофестиваль  28 сентябрдан 3 октябрга қадар Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларида асосан, ёшларнинг истеъдодини намоён этишга қаратилган, янги, ёрқин ва инновацион форматда ўтказилиши кутилмоқда.

“Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро  кинофестивалини қайта тиклаш ғояси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга тегишли. Мазкур анжуманни ўтказиш тўғрисидаги қарор жорий йилнинг 19 июнь куни имзоланган.

 «Ипак йўли дурдонаси» — бу халқаро ҳамкасблар билан тажриба алмашиш учун  инновацион майдон, йилнинг энг муҳим маданий ҳодисаси бўлиши кутилаётган  муҳташам кино марафонидир. «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали “Тинчлик, маърифат ва тараққиёт учун” шиори остида ўтади.

“Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро  кинофестивалининг очилиш маросими Тошкент шаҳридаги реконструкция қилинган Кино саройида ўтказилади.

Узоқ орзиқиб кутилган тадбир – “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро  кинофестивали тантанали очилиш маросимихалқ орасида “Панорама” номи билан машҳур бўлган Кино саройида ўтказилади. Очилиш маросимида миллий ва жаҳон киноси ҳамда эстрадаси ёрқин  юлдузлари иштирок этишади.

Айни пайтда кинотеатрда кенг кўламли реконструкция ишлари давом этмоқда. Бино энг замонавий, юқори технологияли қурилмалар билан жиҳозланади. Бу ерда йирик кинозал, конференция ва тадбирлар зали очилади. Кинотеатрдан Кино тарихи музейи ҳам ўрин олади. Унинг деворларида ўзбек киноси ўтмишини ўзида акс эттирган нодир экспонатлар жой олади. Музей экспозициясидан миллий кинематография тарихига оид энг нодир артефактлар билан танишиш мумкин.

Таъкидлаш жоизки, капитал реконструкция бинонинг архитектура ёдгорлиги сифатидаги ташқи қиёфасини ўзгартирмайди. Кинотеатрнинг оригинал фасади сақланиб қолади.

«5 кунлик кино»: Тошкенрт халқаро кинофестивалида ёш киноижодкорлар учун ўзига хос дастур режалаштирилган.

Шунингдек, кинофестиваль  дастуридан “5 кунлик кино” танлови  ҳам ўрин олган. Ушбу танловда дунёнинг 22 мамлакатидан келган, халқаро кинофестивалларда совринларни қўлга киритган ёш режиссерлар иштирок этадилар. Улар “Буюк ипак йўли” мавзусида қисқа метражли фильмларни суратга олишлари мумкин. Ёш режиссерлар 13 та йирик шаҳардаги 30 та локациядан фойдаланишади. Бундан ташқари дастур иштирокчилари ўз кино тасмаларини “Янги авлод киноси” фестивали доирасида намойиш қиладилар.

Танловда Озарбойжон,  Арманистон,  Беларусь, Болгария, Германия, Ҳиндистон, Эрон, Испания, Қозоғистон, Кения, Қирғизистон, Марокаш, Мексика, Россия, Тожикистон,  Украина, Филиппин, Франция, Швейцария, Эстония, Жанубий Корея ва Япониядан келган режиссерлар иштирок этадилар.

Халқаро ҳакамлар ҳайъатига жаҳон миқёсида шуҳрат қозонган санъат арбоблари, артистлар, олимлар, санъатшунослар, соҳанинг энг етук мутахассислари жалб қилинган.

Халқаро ҳакамлар ҳайъати аъзолари ва томошабинларнинг эътирофини қозонган ёш киноижодкорларни тақдирлаш учун ҳар бир қўшимча номинацияга махсус мукофотлар қўйилган.

Кинофестиваль доирасида ўтказиладиган танлов ғолиблари дипломлар, статуэткалар, пул мукофотлари билан тақдирланадилар.

“5 кунлик кино” дастурида I ўрин ғолибларига  $15 000, II ўринга  — $10 000, III ўринга  — $7 000 сўм топширилади.

Тошкент халқаро кинофестивали доирасида 13 мамлакат киноси кунлари ўтказилади.

Кинофестиваль доирасида  Озарбойжон, Беларусь, Миср, Исроил, Ҳиндистон, Италия, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Польша, Россия, Тожикистон, Туркия ва Ўзбекистон киноси кунлари ўтказилади.

Дунё киноси кунлари бутун кинофестиваль кунлари давомида ўтказилади. 29 сентябрдан бошлаб, мамлакатнинг барча кинотеатрларида фильмлар намойиши бошланади. Ҳар бир мамлакат ўз фильмларини Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари бўйлаб намойиш этади.

 Жаҳон киноси кунларида намойиш қилиш учун ҳозирга қадар 150 та фильм тақдим этилган. Уларнинг асосий қисми ўзбек тилида субтитрлар билан кўрсатилади.

Мазкур мамлакатлардан кинофестивалга 150 дан ортиқ машҳур киноижокорлар келиши кутилмоқда. Улар орасида режиссерлар, актерлар, продюсерлар, халқаро кинофестиваллар, ташкилотлар, дистрибьютор компанияларининг вакиллари ташриф буюришади. Уларнинг номлари 22 сентябрь куни ўтказиладиган матбуот анжуманида маълум қилинади. Қолган қисми кинофестиваль ташкилотчилари томонидан сир сақланмоқда.

Таниқли режиссерлар ва актёрлар иштирокида ижодий учрашувлар ташкил этилади.

Ҳар бир мамлакат делегацияси учун алоҳида локация – кинотеатр ёки театр бириктирилган. 24 сентябрь куни Дунё киноси кунлари дастури матбуотда эълон қилинади.

Тошкент Халқаро киенофестивали доирасида, 1 октябрь – ўқитувчилар ва мураббийлар куни Бутунроссия Далвлат кинематография институтининг Тошкентдаги филиали очилади.

1 октябрь куни Тошкент Халқаро кинофестивали доирасида С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия Давлат Кинематография институти (БДКИ) нинг Тошкент филиали очилади.

Мазкур тантанали маросим Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги, Россия Федерацияси Маданият вазирлиги ҳамда Бутунроссия Давлат Кинематография институтии вакиллари иштирокида ўтказилади.

Таъкидлаш лозимки, бу ерда талабалар иккита мутахассислик –  «драматургия» ва  «продюсерлик» йўналиши бўйича таҳсил олади. Уларнинг  50%и давлат бюджети ҳисобидан ўқийди.

Кинематография агентлиги  ҳудудида БДКИ филиали учун алоҳида бино қуриб берилади.

Келгуси йилда Кинематография агентлиги биносида Ёшлар медиа-марказини барпо этиш кўзда тутилган. Бу ерда талабалар таниқли киноижодкорлар иштирокида ўз кўникма ва маҳоратларини оширишлари мумкин.

“Ёшлар учун Фокус: Тошкент халқаро кинофестивалида бошланғич киноижодкорлар учун йирик таълим дастури режалаштирилган.

Тошкент Халқаро кинофестивали доирасида жаҳонга машҳур кино арбоблари томонидан ўзбекистонлик  ёш киноижодкорлар учун маърузалар ўқилади, мастер-класслар, семинар-тренинглар ўтказилади.

Шунингдек, бир неча ўнлаб  маърифий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Бунинг учун “Ўзбекфильм” ҳудудида махсус павильонлар, қулай локациялар қурилмоқда, зарур қурилмалар ўрнатилмоқда.

Ёшларга алоҳида эътибор қаратилаётган 2021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлиги мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилиниши билан боғлиқ.

Халқаро Тошкент кинофестивали доирасида Ўзбекистонда олтита кинотеатр фойдаланишга топширилади

Кинофестиваль доирасида Тошкентда ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида олтита кинотеатр фойдаланишга топширилади.

 Жумладан, Тошкентда қайта реконструкцияланган  4 та зал, 3300 ўринга эга бўлган Алишер Навоий номидаги Кино саройи, салкам 2000 ўринли  Renaissance Hall кино-концерт зали, Самарқандда 3 та зал ва 450 ўринли «Family Park» кинотеатри фойдаланишга топширилади.

Бухорода капитал реконструкциядан кейин иккита зал ва 434 иа ўринга эга бўлган “Бухоро”, иккита зал 225 ўринли  Chinor Cinema, учта зал ва 340 ўринли  “Бухоро” ТРЦ  кинотеатрлари фойдаланишга топширилади.

Хивада эса, Худойберган Девонов номидаги 320 ўринли кинотеатр янгиланган қиёфада томошабинларга эшик очади.

Миллий  Netflix: Барча даврларнинг ўзбек кинофильмлари стриминг платформаси тақдим этилади.

Кинофестивалда мультимедиа стриминг платформасининг дастлабки талқини – машҳур Netflix платформасининг миллий аналоги тақдим этилади. Платформа турли даврларда Ўзбекистон ҳудудида, шунингдек хорижий режиссерлар ва актёрлар иштирокида  яратилган исталган фильмни кўриш имконини беради.

 Фильмларни ва мультфильмларни телевизор, планшет, телефон, шунингдек WEB браузер орқали ҳам кўриш мумкин.

Барча фильмлар турли тоифалар бўлинган, қулай қидирув ва намойишга мосланган  ҳолда жойлаштирилади. Сизга маъқул бўлган фильмларни “Сараланганлар” бўлимига сақлашингиз ва қулай вақтда томоша қилишингиз мумкин.

Айни пайтда платформада WEB  режимда 100 дан ортиқ ҳужжатли, бадиий ва мультиплакацион фильмларни топиш мумкин.

Тошкент халқаро кинофестивалида хорижий мамлакатлар билан ко-продукциялар яратиш бўйича битимлар имзоланиши мумкин.

Тошкент халқаро кинофестивали доирасида хорижий кинокомпаниялар  билан ҳамкорликда Ўзбекистон кинематография агентлиги томонидан битимлар имзоланиши кутилмоқда.

 Жумладан, Россия, Беларусь, Туркия, Эрон, Тожикистон, Қозоғистон кинокомпаниялари билан шартномалар имзолаш кўзда тутилган.

Бундан ташқари фестивалда Кинематография агентлиги ва Россия кинокомпаниялари билан ҳамкорликда суратга олинган “Қуёш таъми”, “Парининг совғаси”, “Барон-2” сингари кинофильмлар намойиш қилиниши кутилмоқда.

Тошкент Халқаро кинофестивалида дунёнинг 10 та мамлакатида ишланган ҳужжатли фильмлар суратга олинади.

Сентябрь ойининг бошидан Тошкентдаги Адиблар хиёбонида Ўзбекистон адабиётининг етук намояндаалари ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи “Халқ юраги” ҳужжатли сериалининг 24 та қисми томошабинлар ҳукмига ҳавола қилинмоқда. Намойишлар Кинематография агентлиги ташаббуси билан мамлакатимиз олий ўқув юртлари ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Бу  акция Тошкент халқаро кинофестивалидаги ҳужжатли фильмлар намойишин бошлаб беради.

Кинофестивалда 10 мамлакат киноижодкорларининг ҳужжатли киноасарлари кўрсатилади. Тадбирга бутун дунёдан 40 га яқин ҳужжатли кино усталари ташриф буюрадилар. Улар ўз фильмларини намойиш этиш баробарида, ўзбекистонлик ёш киноижодкорлари учун маҳорат дарсларини ўтказадилар.

Тошкент Халқаро кинофестивали   меҳмонлари ва қатнашчиларини “Миллий кино” блогида қандай воқеалар кутмоқда?

Миллий кинога бағишланган блок доирасида бир қатор воқеалар кутилмоқда. Кинофестиваль кунларида мамлакатнинг 20 дан ортиқ мактабига Ўзбекистоннинг машҳур кино арбоблари номи берилади.

Бундан ташқари, Ўзбек миллий киноси тарихига бағишланган бебаҳо китоб-альбомнинг намойиши ҳам ўтказилади.

Таниқли ўзбек кинорежиссёри Шуҳрат Аббосов қабри устига ўрнатилган бюстнинг очилиши маросими ҳам ушбу йирик кино байрами доирасида бўлиб ўтади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги томонидан Мактабгача таълим вазирлигига Россия “Давлат фильм фонди”дан келтирилган миллий мультфильмлар тўплами топширилади. Мазкур хайрия тадбири Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш  бўйича Бутунжаҳон жамияти ҳомийлигида амалга оширилмоқда.

Бутунжаҳон жамияти кўмагида шунингдек, ўзбек киноси тарихига оид бир қатор тарихий афишалар, миллий кинематографиямиз дурдоналари кўргазмаси ҳам ўтказилади. Кўргазма асносида 50 дан ортиқ афишалар Тошкент Кино саройида очиладиган Кино тарихи музейига топширилади.

Тошкент Халқаро кинофестивалига таниқли мультиплакаторлар ташриф буюрадилар

Кинофестивалда анимацион кинога ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Таниқли мультиплакаторлар таълим бериши кўзда тутилган Ўзбекистон аниматорлар мактабини очиш бўйича ҳам махсус акция бўлиб ўтади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон имконияти чекланган болалар учун мультфильмлар ишлаб чиқариш халқаро  лойиҳасида ҳам иштирок этади.

Тошкент Халқаро кинофестивалида бутун дунёдан болалар ва катталар учун  машҳур мультфильмларни суратга олган таниқли аниматорлар келиши ҳам кутилмоқда.

Кинофестивалнинг ёпилиши

“Буюк ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестиивалининг ёпилиш маросими 2000 кишига мўлжалланган, машҳур Renaissance Hall кино-концерт залининг тантанали очилиш маросимига уланиб кетади.

Тошкент халқаро кинофестивалининг ҳал қилувчи тадбири – ёпилиш маросими ҳам айнан шу ерда бўлиб ўтади.

Тадбир ноанъанавий шаклда, ёшларбоп, бошланғич киноижодкорларни қўллаб-қувватлаш руҳида ўтказилади.

Ёпилиш маросида “5 кунлик кино” дастури ғолибларин тақдирлаш маросими ҳам ўтказилади. Ғолибларга мукофотлар жаҳон киносининг машҳур намояндалари томонидан топширилади.

“Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро  кинофестивали Матбуот маркази материалларидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2017-2023 йилларда давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизими учун ажратилаётган маблағлар қарийб 3,9 баробар ошган

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг асосий натижаларини таҳлил...

Больше похожих статей

×