30.1 C
Узбекистан
Суббота, 20 апреля, 2024

Дунё олимлари Президент Мирзиёевнинг маданий меросни асраб-авайлашга қаратилган ташаббусларини таҳсинга лойиқ деб атадилар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,250участниковПодписаться
- Advertisement -

«Ўзбекистон маданий мероси — янги Ренессанс пойдевори» V Халқаро конгресси иштирокчилари, дунёнинг 40-дан ортиқ мамлакатларидан Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммавийлаштириш Бутунжаҳон жамияти аъзолари Ўзбекистон Президентига анъанавий Мурожаат қабул қилишди. Олимлар Ўзбекистон раҳбарининг мамлакатда, жумладан, илм-фан ва маданият соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ва туб ислоҳотлар борасидаги позициясига хайрихоҳ эканликларини таъкидладилар.

«Ўзбекистонда учинчи Ренессанс учун шароит яратишга қаратилган миллий ғоя, аввало пухта ўйланган маданий сиёсатга асосланган. Айнан маданият мамлакатнинг тикланишига, жамият маънавиятининг юксалишига, одамларнинг, айниқса, ёш авлоднинг ватанпарварлигини тарбиялашга асос бўлади. Ўзбекистонда миллий маданият соҳасидаги тизимли ислоҳотлар туфайли қадимий ёдгорликларни кенг миқёсда тиклаш ва ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, илмий ва маърифий ишлар янги туртки олмоқда, халқ ижодиёти ҳамда номоддий меросни асраб-авайлаш давлат даражасида қўллаб-қувватланмоқда.

Мамлакатнинг бу меросни асраб-авайлашга қаратилган сиёсати чиндан ҳам таҳсинга сазовордир. Сўнгги йилларда у кескин ўзгаришларга дуч келди. Бу Сиздан беқиёс  улкан куч талаб қилгани рост. Сизнинг аждодлар ютуқларига, уларнинг тажрибасини сақлаб қолиш ва такомиллаштиришга бўлган шахсий эътиборингиз ва ҳурматингиз ҳаммамиз учун намунадир», – дейилади  Мурожаатда.

Олимлар, шунингдек, Жамият ишининг натижаларини таъкидлашди.

«Мамлакатдаги фан ва маданият муассасаларининг иши Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ғамхўрлиги ва сиёсий иродаси билан қўллаб-қувватланаётгани  алоҳида эътирофга сазовор», – дея қайд этди Россия Фанлар Академияси  Шарқ қўлёзмалари институти директори Ирина Попова:

«Сўнгги йилларда бизнинг Жамият юзлаб нашриёт, тадқиқот, оммавий ахборот воситалари ва илмий-маърифий лойиҳаларни, жумладан, «Ўзбекистон маданий мероси» туркумидаги эллик жилдли расмли китоб-альбомларни  нашр этиш бўйича кенг кўламли лойиҳани амалга оширди. Давлат кўмаги туфайли бу жилдлар ҳар бири ўн минг нусхада нашр этилади ҳамда Ўзбекистоннинг илмий ва ўқув муассасаларига, шу жумладан умумтаълим мактабларига бепул тарқатилади. Дунё музейларидаги Ўзбекистоннинг маданий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу туркум устидаги ишлар, ҳужжатли ва бадиий фильмлар яратиш, илмий анжуманлар ўтказиш, мерос ёдгорликларини  ўрганиш билан боғлиқ бошқа соҳалардаги лойиҳаларни амалга ошириш давом этмоқда. Сизни ишонтириб айтамизки, биз аввалгидек мамлакатингиз меросини асраб-авайлашга ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз», – дейилади Мурожаатда.

«Биз, дунёнинг турли мамлакатлари – Европа, Осиё ва Америкадан келган мутахассислар, Сизнинг бу соҳадаги ноёб ташаббусларингизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Ўзбекистоннинг маданий меросини ўрганиш соҳасида иш олиб борар эканмиз, ҳар биримиз Ўзбекистон ҳудудида бронза давридан бошлаб, қадим замонлардан буён ривожланиб келган энг бой маданиятнинг қадр-қимматига ишонамиз. Бу мамлакатнинг ниҳоятда бой маънавий ва моддий мероси жаҳон цивилизацияси учун абадий қадриятдир», – деб таъкидлади Темурийлар санъати ва тарихини ўрганиш ассоциацияси президенти ва ҳаммуассиси профессор Фредерик Бопертюи-Брессанд (Франция).

Хулоса қилиб айтганда, Конгресс иштирокчилари, Бутунжаҳон жамияти аъзолари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон маданий меросини асраб-авайлаш борасидаги ташаббуслари ва ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдиришди.

«Бугунги кунда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган янгиланишлар юксак ҳурматга лойиқ. Шаржа Археология бошқармаси номидан Ўзбекистон Президенти ва ҳукуматига бутун дунё халқлари ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик ва ташаккуримни изҳор қиламан», – дея ўз фикрини билдирди Шаржа Археология кенгаши  директори профессор Эиза Юсиф (БАА).

Россия Давлат Эрмитажининг бош директори Михаил Пиотровский Бутунжаҳон жамиятининг V конгресси иштирокчиларига махсус мурожаат йўллади. «Бизнинг музей ва Ўзбекистоннинг кўплаб муассасаларини узоқ йиллик дўстлик, шунингдек маданият ва фан соҳаларида бугунги мураккаб замонда ҳам фаол давом этиб келаётган ҳамкорлик ришталари боғлаб келади. Биз ўзбекистонлик ҳамкасбларимиз билан амалга оширилган барча лойиҳаларга доим мамнун бўлиб келганмиз ва ўртадаги ҳамкорлик яна узоқ йиллар давом этиши, янада кенг тус олишига умид қилиб қоламиз», – деб таъкидлади россиялик олим  ўз мурожаатида.

V Халқаро Ўзбекистон маданий мероси конгресси

матбуот марказининг материалларидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Самарқандда кучли ёмғир сабаб кўчаларда сув дарё бўлиб оқмоқда

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Ургут тумани кучли ёмғир сабаб кўчаларда сув дарё бўлиб оқаётгани акс этган видео тарқалди.  Вилоят ФВБ...

Больше похожих статей

×