30.9 C
Узбекистан
Вторник, 23 апреля, 2024

Тошкентда Камолиддин Беҳзод миниатюраларига бағишланган ноёб кўргазма бўлиб ўтмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,260участниковПодписаться
- Advertisement -

“Камолиддин Беҳзод: “Монийни ҳижолат қилиб” “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳаси томонидан нашр этилган китоб-альбом айнан шундай номланган, унинг тақдимоти Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги ва “Замонавий босқичда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш” V Халқаро Конгресси доирасида бўлиб ўтади..

“Камолиддин Беҳзод: “Монийни ҳижолат қилиб” китоб-альбомининг тақдимоти билан бир қаторда XIV-ХХ аср бошларида қадимий Самарқанд қоғозига битилган хаттотлик ва қўлёзма намуналари намойиш этилади.

Кўргазманинг асосий қисми Беҳзод ва унинг шогирдлари томонидан яратилган, ҳозирги кунда дунёнинг турли музейлари ва кутубхоналарида сақланаётган асарларининг литографиялари, шунингдек, XV–XVI асрларда яратилган Ҳирот ва Бухоро миниатюралари нусхаларидан иборат бўлади. Томошабинлар музей тўпламида сақланаётган замонавий рассомлар ва хаттотларнинг миниатюралари билан танишиб чиқишлари мумкин.

Камолиддин Беҳзод – “Шарқ Рафаэли”, ўз даврининг мўъжизаси, бетакрор миниатюрачи рассом, Шарқ рассомлар ва заргарларининг устози. Буюк рассом ўз мўйқалами билан Моний ва Аржанг каби ижодкорларини ҳижолат қилган. Камолиддин Беҳзод 1468-1506 йилларда Ҳиротда ижод қилган. У нафақат Ҳирот миниатюра мактабининг, балки бутун Шарқнинг буюк ижодкорларидан бири сифатида тан олинган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Серра-Леоненинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Серра-Леоненинг мамлакатимиздаги биринчи элчиси Муҳаммад Ёнгавони қабул қилди. «Серра-Леоне Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва...

Больше похожих статей

×