24.4 C
Узбекистан
Пятница, 19 апреля, 2024

Тошкентда Ўзбекистон декоратив-амалий санъати

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться
- Advertisement -

13-21 сентябрь кунлари бўлиб ўтаётган Маданий мерос ҳафталиги доирасида Ўзбекистон Республикаси амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида “Ўзбекистон Республикаси амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи тўплами” китоб-альбомининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Музейда Ўзбекистон декоратив-амалий санъатининг кўплаб турлари — кулолчилик, каштачилик, заргарлик, ёғоч ўймакорлиги, темир ўймакорлиги ва бошқа кўплаб турларига бағишланган доимий экспозиция намойиш этилмоқда.

Бундан ташқари, музей залларида халқ усталари, амалий санъат маҳсулотларини тайёрлаш жараёнлари тасвирланган фотосуратлар кўргазмаси ташкил этилган. Тарихий фотосуратлар Ўзбекистон давлат архиви томонидан тақдим этилмоқда

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон декоратив-амалий санъати қадимий безаклар ва техникани эҳтиёткорлик билан асраб-авайлаб асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтказиб келаётган халқ усталари, ҳунармандларнинг ўзига хос ва ноёб санъати ҳисобланади. Меъморчилик, санъат, анъаналар ва урф-одатларда қадимийлик ва замонавийликнинг яқинлиги Ўзбекистоннинг ўзига хослигини таъминлайди. Барча жанрлардаги асарларнинг бетакрорлиги ўзбек миллатини ташкил этган халқлар киритган бадиий анъаналарнинг хилма-хиллиги билан белгиланади.

V Халқаро Ўзбекистон маданий мероси конгресси матбуот марказининг материалларидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Фарғоналик қарздорнинг «TOYOTA»си аукционда сотилди

Фарғонадаги  "M. C. I." МЧЖдан давлат фойдасига 5.193.981.350 сўм давлат божини ундириш тўғрисидаги суд қарорининг ижро ҳужжати Ўзбекистон туман...

Больше похожих статей

×