26.8 C
Узбекистан
Вторник, 23 апреля, 2024

«Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида» халқаро маданий форуми ва Маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,260участниковПодписаться
- Advertisement -


Жорий йил 14-15 сентябрь кунлари Хива шаҳрида «Марказий Осиё дунё  цивилизациялари чорраҳасида» халқаро маданият форуми бўлиб ўтади. Тадбир ЮНEСКО билан биргаликда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош ассамблеясининг 75 -сессиясида билдирилган ташаббуси асосида  ўтказилмоқда. Халқаро ташкилот раҳбари Ўзбекистон Президентининг ташаббусини қўллаб-қувватлаб, «Мен Президент Мирзиёевнинг 2021 йилда Хивада Марказий Осиё бўйича халқаро маданий форум ўтказиш ташаббусини олқишлайман», – дея фикр билдирган эди.

Хива – Буюк Ипак йўлининг энг қадимий шаҳарларидан бири, шаҳар узоқ вақт давомида таълим, илм-фан ва маданият маркази бўлиб келган, минг йиллар давомида цивилизациялар бешиги сифатида хизмат қилган, Хиванинг  ички шаҳри – «Ичан-Қалъа» 1990 йилда ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Халқаро маданият  Форуми минтақамиз халқларининг жаҳон цивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссаси ҳақида ҳар томонлама фикр алмашиш учун илмий мунозара майдони бўлиб хизмат қилади.

Яна бир муҳим воқеа сифатида ТУРКСОЙга аъзо бўлган  давлатлар маданият вазирлари доимий кенгаши йиғилишининг очилишини айтиб ўтишимиз мумкин. Дастур доирасида «Хива — Турк дунёсининг маданий пойтахти» доирасидаги тадбирлар ҳақида ҳисобот, 2022 йил турк дунёсининг маданий пойтахти тақдимоти, шунингдек, 2021-2024 йиллар учун ТУРКСОЙ Бош котиби сайлови бўлиб ўтади.

Хивада, шунингдек, «Археология ва туризм: салоҳиятни аниқлаш ва меросни бошқариш » халқаро конференцияси бўлиб ўтади. Тадбир ЮНEСКО шафелигида ўтказилади. Иштирокчилар томонидан археологик меросни бошқариш ва геомаданий брендинг, фундаментал ва амалий илм-фандаги археологик мерос ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Шунингдек, жорий йилнинг 13-21 сентябрь кунлари Тошкент, Хива ва Нукус шаҳарларида анъанавий тадбирга айланган Маданий мерос ҳафталигининг бир қатор ёрқин маданий тадбирлари ўтказилади. Ҳафталик доирасида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг «Ўзбекистон маданий мероси — Янги Ренессанс пойдевори» V Конгресси бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ҳукумати қўллаб қувватлаши билан ўтказилаётган тадбирлар Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган, ЮНEСКО, Туризм ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, «Eriell Group» нефть сервис компанияси кўмаги билан ўтказилмоқда.

Конгрессда дунёнинг 46 мамлакатидан ташриф буюрган 350 дан зиёд олим ва мутахассислар — етакчи шарқшунослар, қуръоншунослар, экспертлар, тадқиқотчилар, қўлёзмалар ва миниатюралар бўйича мутахассислар ва бошқа кўплаб мутахассислар иштирок этади.

Маданий мерос ҳафталиги доирасида Ўзбекистон фуқаролари ва хорижлик меҳмонларни мамлакатимиз санъатининг ноёб дурдоналари билан таништириш мақсадида ўндан ортиқ кўргазмалар ўтказиш режалаштирилган. Жумладан, археолог, Ўрта Осиё маданияти тадқиқотчиси Леон Семёнович Баршевскийнинг «Ўзбекистон тарихи фотосуратларда», «Марказий Осиё картографияси: фан ва геосиёсат ўртасида» фотокўргазмалари, «Ўзбекистоннинг 100 буюк дурдона қўлёзмалари» номли фотокўргазма. Риштон кулолчилик буюмлари кўргазмаси, Шаҳрисабз ва Самарқанд ёдгорликларига виртуал саёҳат «Замонавий илм-фанда 3D-технологияси», видеоарт кўргазмаси, Ж. Усмоновнинг «Алишер  Навоий шеърияти» суратлар  кўргазмаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий банкининг нумизматик тўплами кўргазмаси ва бошқа кўплаб тадбирлар бўлиб ўтади.

Шунингдек, Маданий мерос ҳафталиги доирасида ўзбек санъатининг жаҳон ва маҳаллий тўпламларда сақланаётган дурдоналарига бағишланган «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» туркумидаги 50 та ноёб китоб-альбом тақдимоти бўлиб ўтади. . Шунингдек, китоб-альбомларнинг 50 та тўпламини музейлар, галереялар, таълим муассасалари, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари ва консулликларига топшириш маросимини ўтказиш режалаштирилган.

Маданий мерос ҳафталиги давомида иштирокчилар Нукус шаҳрига ташриф буюришади ва Нукус бахшичилик мактабида бўлиб ўтадиган «Бахшичилик санъатининг жаҳон маданияти цивилизациясида тутган ўрни» халқаро илмий -назарий конференцияси ҳамда  Халқаро бахшичилик санъати фестивалининг очилиш маросимида иштирок этишади.

V Халқаро Ўзбекистон маданий мероси конгресси матбуот марказининг материалларидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Наманганда археологик ёдгорликларни бузиб, уй қурмоқчи бўлган шахс ушланди

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан биргаликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирида Наманганда...

Больше похожих статей

×