16.7 C
Узбекистан
Пятница, 26 апреля, 2024

Ижод, бизнес, мусиқа: Шохрулло Aбдуллаев қайсинисида эркин суза олди?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -


Салоҳиятли ёшлар — баъмисоли ўтмишнинг залвори остидан порлаб чиққан эртанги келажакнинг бугунги аксидир. Ана шундай ёшларимиздан бири қўшиқчи, актёр ва композитор, бир сўз билан айтганда жўшқин ижодкор Шохрулло Абдуллаевдир. Келинг, дастлаб (бугунги) қаҳрамонимиз билан сизларни қисқача таништириб ўтсак. У «American Academy of Dramatic Arts» академиясида актёрлик маҳорати ҳамда режиссёрлик санъати йўналишини тамомлаган. Бундан ташқари, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер Университетида таҳсил олган ва ҳозирда юрист мақомидаги дипломга ҳам эга.


Шохрулло илк бор 2010-йилда «Ўйин ичида, ўйин» фильмида суратга тушиб, ўз иқтидорини намоён этган. Минг афсуски, ўша даврда ўқиш туфайли унинг актёрлик фаолияти 7 йилга тўхтаб қолган. Лекин шунда ҳам қаҳрамонимизни санъатнинг сеҳри тарк этгани йўқ. У бир қанча қўшиқларни куйлаб, муҳлисларга тақдим қилган. Булар «Қол», «Тун», «Бу кеча», «Мовий кўзлар» ва «Лола» кабилардир.

Бу қўшиқларнинг клипларини ҳам ижтимоий тармоқларда кўриш мумкин. Маълумот ўрнида шуни ҳам айтиб ўтишимиз лозимки, Шохрулло Абдуллаев «Golden Pen Award» совринини қўлга киритган. У учун бу энг муваффақиятли ва ҳаяжонли лахзалар бўлган десак адашмаймиз.
Бизнинг қаҳрамонимиз ишбилармон ва мусиқачи. Шохрулло ижодий йўлини АҚШнинг Лос-Анжелес штатида бошлайди.


Гарчан уша пайтда тенгдошлари ўз машиналари ва янги телефонларини кўз-кўз қилиб юрган бир пайтда (бу уларнинг ёшларига ҳос бўлган фазилат) унинг отаси ўғлининг тарбиясига жиддий ёндашади, Фарзандига меҳр бериб, унинг келажагини ўйлаган ота-оналари Шохруллога ана шу бахтли болалик дамларини ҳадя қилишади. Чунки ҳар бир фарзанднинг келажаги ота-она учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини ҳаммамиз яхши биламиз.


Қаҳрамонимиз ҳақидаги маълумотларни етказишда давом этамиз. Шохруллодаги мусиқага бўлган муҳаббат Уитни Хюстоннинг ижодини кузатиш билан бошланган экан.


Шунингдек у, ўзининг “Исмигул” таронаси билан барчанинг кўнглидан ўрин эгаллаган санъаткор Ўктам Ҳакимов билан бир саҳнада қўшиқ ижро этади. Эҳтимол, айнан мана шу ижодий учрашув ва ажойиб тандем унинг ҳаёт йўлида туб бурилиш ясагандир. Агар қаҳрамонимизнинг болалик хотиралари билан қизиқадиган бўлсак, буни қарангки, Шохрулло фортепиано дарсларини ёмон кўрган бўлса-да, ўзидаги масъулият ва қатъият билан қунт қилиб, уни чалишни ўрганди. Чунки унинг феъл-атворида олдинга қўйилган мақсадга астойдил интилиш бор эди-да. Хуллас, 14 ёшидан бошлаб унга пианино энг яқин ҳамроҳ бўла бошлайди. Ҳозирда эса у, хорижлик мусиқачиларнинг куйларини қоилмақом қилиб ижро этади. Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, унинг илк мусиқаси 2008-йил Туркияда яралгандир.


Барчамиз биламизки, талабалик инсон умридаги энг олтин даврлардан биридир. Шохруллонинг талабалик йиллари Калифорнияда ўтган. Дастлаб у Вестминстер университети “Тижорат ҳуқуқи” факультетига ўқишга киради. Учинчи курсдан сўнг икки йиллик академик таътил олади ва Калифорниядаги Америка Драматик Санъат Академиясига ўқишга киради. Уни ижод, санъат, мусиқа оҳанрабодек чорлашини ана шундан ҳам билсак бўлади. Ижодкор ҳар лаҳзадан гўзаллик қидириши рост. Узоқда туғилиб-ўсган макон – уй, қолаверса, Ватан соғинчи, буларнинг барчаси унинг жўшқин қалбида жуда чиройли оҳанг туғилишига сабаб бўлди. Шунингдек, унинг репертуаридан ўрин эгаллаган навбатдаги композиция “Ота” таронасидир. Бу қўшиқни ижодкоримиз рус ва инглиз тилларида тақдим этди. Учинчи оҳанг эса бир йил олдин, инглиз тилида, “Tropical house” услубида ёзилган бўлиб, унга видеоклип ҳам суратга олинган. Йиллар ўтиб, Шохрулло Калифорниядан қайтгач, унга “ZO’R TV” мусиқий-кўнгилочар телеканалида ишлаш таклифи берилади. У ерда қаҳрамонимиз саёҳатларга оид дастурда ўзини камера олдида синаб кўрди. Албатта бу унга мароқ бағишларди. Бироқ, асосий фаолияти оилавий бизнесни юргизганлиги боис ва телевидениедаги ишини бир маромда олиб боришга жисмонан имкон топа олмади. Лекин шунда ҳам у ижоддан тўхтагани йўқ.


Ниҳоят, Шохрулло ўзбек тилида трек ёзишга қарор қилади. У профессионал мусиқачи сифатида ўз севимли машғулотини бошқа касбга айлантириб, одамларнинг завқланиши ва санъатни қадрлайдиганларга бу асарлар ёқиши учун астойдил ҳаракат қилди.

Мақоламиз сўнггида ажойиб ҳушхабар ҳам бор. Яқинда серқирра ижодкор Шохруллонинг “Тун” композицияси ёпиқ премьераси сифатида тақдим этилди. Мазкур тарона учун суратга туширилган видеоклипни YouTube даги RizaNova каналида кўришингиз мумкин. Энг қизиғи шундаки, анчадан бери экранларда кўриниш бермаётган ёқимтой ва машҳур актриса Зарина Низомиддинова айнан ушбу видеоклипда суратга тушган. Дарвоқе, қаҳрамонимизнинг шиори: “Ҳаётда доим олтин меъёрни сақлай билишдир!” Биз эса шу ўринда Шохруллога ижодий парвозлар тилаб қоламиз.


ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда нафақа ёшида ишлаётганлар сони маълум бўлди

Айни пайтда Ўзбекистонда 579 995 нафар нафақадагилар меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги хабар берди.  328 минг нафардан ортиқ фуқаролар...

Больше похожих статей

×