22.9 C
Узбекистан
Четверг, 25 апреля, 2024

Муносиб баҳо

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,260участниковПодписаться
- Advertisement -

2021 йил 5 сентябрда буюк олим, мураббий, бағри кенг саҳоватли инсон, Иккинчи жаҳон урушида тўлиқ қатнашган, Ўзбекистонда кибернетика яъни информацион технология рақамли иқтисоднинг ташкил этилишига, уни ривожланишига ҳамда  миллий кадрларини таёрлашга хаётини илмий салохиятини сарфлаган хизмат курсатган фан ва техника арбоби, Беруний номли давлат мукофоти лауреати, академик Восил Қобуловнинг таваллудига 100 йил тўлади.

          Малумки бизнинг биринчи ренесанс  ва иккинчи ренесанс давридаги мутафаккирларимиз яратган илмий ишлар дунё миқиёсида қандай танилган бўлса академик В.Қ Қобулов яратган алгоритмлаш ва рақамли технологиялар сохасидаги изланишларнинг натижалари хам дунё миқёсида маълумдир. Унинг алгоритмлаш сохасидаги бунёд этган илмий асарлари ҳозирги кунда республикамизнинг олий ва ўрта ўқув юртларида, умум таьлим мактабларида ўқитилиб келинмоқда. Ушбу олим ташаббуси билан республикамизнинг қатор олий ўқув юртларида рақамли технология ва сунъий тафаккурга оид кафедралар, факултетлар ташкил этилган бўлиб ҳозирги кунда фаолият кўрсатиб келмоқда. Академик В.Қ Қобулов дунёвий ва диний илмларни бир бири билан уйғунлаштиришга ва мутаффакир олимларимизнинг асарларидаги одоб-ахлоқ ва илмнинг ҳаётда тутган ўрнини улар талқин қилганидек уйғунлаштириб боришга ҳаракат қилган эди. В.Қ Қобулов нафақат табиий билимлар билан шуғулланиб қолмай ватанимиз тарихига оид адабиётларни хам чуқур ўрганиб шоирлар Ҳабибий, Чустий, Мирзакалон Исмоилий, Эркин Вохидов, Абдулла Орипов ва қатор шу каби шоир ва ёзувчилар билан хамсуҳбат бўлиб дунё қарашини мукаммаллаштириб борар эди. Тарихий обидаларни асраш ва уларни таъмирлаш бўйича жуда кўп фикрларни билдирган эди.

Ўзбекистон фанлар Академиясининг вице Президенти мархум академик Т.Р. Рашидов қуйидаги хотиралари билан ўртоқлашиб, ўрни келганда шуни айтиш жоизки, биз Восил Қобулович билан (мен Ф.А.Н бўлим мудири муовини эдим) Хоразмда Ал-Хоразмийга бағишланган халқаро илмий анжуман ўтказдик (унга ЎзФА вице-президенти академик С.Х. Сирожиддинов раислик қилган эдилар). Шу анжумандан бошлаб, Ал-Хоразмийнинг математика фанига қўшган хиссани яна бир бор тан олинди, Восил Қобулович эса замонамиз Ал-Хоразмийси деган тарифга сазовор бўлдилар.

Академик В.Қ Қобулов билан Кибернетика институтида 30 йил  ўринбосарлик лавозимида ва уч йил директори бўлиб ишлаган техника фанларии доктори, профессор, бир қатор халқаро академияларнинг аьзоси, меҳнат фахрийси Неъматилла Абдуллаевич Муминов эслайди: “Академик В.Қ Қобулов, шу даврда республикамиз рахбари булган Шароф Рашидович Рашидов қуллаб қувватлашлари ва бевосита кўмак берганлари натижасида йўқ жойдан марказ, институт ва шўро ҳукумати миқёсида биринчи бўлиб “Кибернетика” илмий ишлаб чиқариш бирлашмасини ташкил этган. У СССР Олий Советининг депутати сифатида бор имкониятини нафақат Узбекистонни, хаттоки қўшни, биз учун доим қардош бўлган Россия ва Марказий Осиё республикалар — бугунги кунда мустақил давлатларининг илмий педагогик кадрлар тайёрлаш ва илмий салохиятини кутаришга бағишлаган. СССР фанлар академиясининг президенти А.П. Александров сўзи билан айтганда Қобулов илм, алгоритмлаш ҳамда кибернетика соҳасида шўро давлатида биринчи бўлиб фан ва ишлаб чиқаришни интеграциялашга оид Бирлашмани ташкил этди. У ўта камтарин, шижоаткор, меҳрибон, одам охун инсон эди. Олимнинг ташаббуси билан, фарзанди боғчага борадиган аёлларнинг иш вақтини бир соатга қисқартириш бўйича Бирлашма буйруғини фанлар академиясининг касаба уюшмаси қўмитаси раиси Иброхимжон Абдуғаниев тасдиғидан ўтказган эди. Бирлашма хизматчиларининг маданий хордиқ чиқазиш, оилавий дам олиш, уларни соғломлаштириш мақсадида, уй жой, енгил машиналар билан таъминлашда жонкуярлик қилиб келган эди.”

          Қуръони Каримда: “Ҳар бир олимдан кўра олимроқ киши топилаверади”, дейилган. Худди шунингдек В.Қ Қобулов ҳам фаннинг турли соҳаларида эришилган муваффақиятлар билан чегараланиб қолмасдан кибернетика фаниниг ёрдами билан ҳар бир фанни чексиз тарзда ривожлантиришимиз керак дер эди.

          Шўро ҳукумати даврида марказий Осиё республикаларида тўлиқ саводсизлик ҳукм сурган деган ибора кўп ишлатилар эди. Муҳтарам президентимиз Ш.М. Мирзиёевнинг таклифлари билан ташкил этилган “Ўзбекистон тарихи” деб номланмиш телеканалнинг бунёд этилиши тарихий маълумотларни рўйи рост очиб берилишига имкон бераяпти. Тарихий маълумотлардан маълум бўляптики, Ўрта Осиёдаги биринчи университет Минаввор қори томонидан ташкил этилган экан. Саводсизлик деганда билиш билмаслик мезон қилиб олинган экан. Болшевиклар дохийси В.И Ленин томонидан 1920 йилда ташкил этилган Туркистон университети биринчи йил талабаларни қабул қилганда фақат бир нафар қирғиз миллатига оид Ўрта Осиёлик талаба қабул қилинган экан.

            Ёки яна мисол – ўзбек халқимизнинг ўғлонлари: академик Халил Ахмедович Рахматуллаев (нимагадир Рахматуллин бўлиб кетган) парашют назариясини яратгани, ракета космик техникаси (Р.К.Т.) такомиллаштиришда фаол қатнашиб, дунёда биринчи космонавт Ю. Гагаринни парвозга учирган академик Королев С.П. билан бевосита ишлаганлиги, Кремлда ўзбек дўпписини кийиб собиқ Марказком котиби Н.С. Хрущевни хайратга солганлиги; академик Халим Хайдарович Усмонхужаев дунёда “оқ олтин” деб номланган пахтани териш машиналари назариясига нихоятта катта хисса қўшканликлари, ўз-ўзини тозалувчи шпиндель-автоматни яратганлиги, “машина ва механизмлар” ўзбек мактабининг асосчиси ва рахбари бўлганлиги.

Ҳозирги кунда юртбошимиз кўрсатмалари билан дунёнинг йирик ва нуфузли олий ўқув юртларининг филиаллари ташкил этилиб ўша олий оқув юртларига бизнинг талабалар юборилиб ёки республикамиз худудида фаолиятларини олиб бораётган бўлимларида ўкиб дунёвий илмларни эгаллашга шароит яратилмоқда.

Муҳтарам президентимиз Ш.М. Мирзиёев ташаббуси билан Тошкентда адиблар хиёбони ташкил этилди. Менинг фикримча, Жаҳонда, собиқ Иттифоқда ҳамда Ўзбекистонда илм-фаннинг ривожланишига катта ҳисса қўшган улуғ мутафаккирларимиз ва олимларимизни ҳам хиёбонини Тошкентда ташкил этсак мақсадга мувофиқ бўлур эди. Бизнинг тасаввуримиз бўйича Ўзбекистон республикаси фанлар академиясини Олимлар боғига ўхшатиш мумкин. Ушбу боғга аъзо бўлган ҳар бир олим янги мевали дарахт сифатида  хизмат қилиши лозимдир. Мевали дарахтларни авайлаб асраб юришимиз, қадрига етиб ҳурмат қилишимиз керак. Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг олимларга бераётган катта эътиборини назарда тутиб Олимлар боғи бўлган фанлар академиясини хақиқий боғбони деб тасаввур этишимиз хақиқатдир.

          Юртбошимиз ғоялари асосида ташкил этилган “Шон-Шухрат” музеида олимлар — уруш ва мехнат фронти қатнашчиларининг амалга оширган илмий изланишлари, уларнинг натижалари орқали иккинчи жахон урушда ғалабага қушган хиссаларини ёритиб берадиган йуналишини ташкил этилса.

Ўзбекистон халқлари тарихи музейида Олимлар бўлими  очилса, умум таълим мактаб, олий ва ўрта махсус касб-ҳунар ўқув юртлари ўқувчиларини  ўзбек олимларининг илмий мероси билан таништириб борилиши, уларни ўқув дастурларига киритилиши, ёш авлодимизни илм-фанга қизиқишини юксалишига ёрдам берарди.

Яъни бугун биз улуғ олимларимиз Ҳабиб Мухамедович Абдуллаев, Мухаммаджон Тошевич Ўразбоев, Восил Қобулович Қобулов, Ҳалим Ҳайдарович Усмонхўжаевлар орзу қилган замонда яшаябмиз.

Буюк олим Восил Қобуловнинг номини абадийлаштириш мақсадида ўн йиллар давомида нафақат республикамиз, собиқ хамдўстлик мамлакатларининг йирик илмий марказларига ўз илмий изланишлари, натижалари ва юқори малакали илмий педагогик кадрларни тайёрлашда намуна бўлиб келган Ўзбекистон фанлар академия тизимида “Кибернетика” институти қайта ташкил этилиб, номи академик Кабулов В.К. деб аталса, гўзал пойтахтимиз кўчалари, махалласидан бирига унинг номини бериш максадга мувофиқ бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази  директор ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур         

           

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сенат Раиси АҚШнинг Юта штати делегацияси билан учрашди

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева 24 апрель куни АҚШнинг Юта штати Сенати раиси Стюарт Адамс бошчилигидаги делегация билан...

Больше похожих статей

×