15.5 C
Узбекистан
Понедельник, 7 октября, 2024

“Олмалиқда концерт, оралиқ масофа 1 см” ва “Бу ёқда Зангиотада коронавирус беморлари тўлиб ётибди, қойил”га расмий муносабат

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,910участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда “Олмалиқда концерт, оралиқ масофа 1 см” ва “Бу ёқда Зангиотада коронавирус беморлари тўлиб ётибди, қойил” каби мазмундаги видеолавҳа тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

2021 йилнинг 2 июл куни Олмалиқ шаҳридаги “ОКМК” стадионида “Ёшлар куни”га бағишланган гала-концерт тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирдан олдин, яъни 1.07.2021 йил куни Олмалиқ шаҳар СЭО ва ЖС бўлими томонидан тадбир ўтадиган ҳудуд атрофидаги жойларда, жами 2110 кв.м майдонида тўлиқ дезинфекциялаш-зарарсизлантириш ишлари олиб борилган.

Тадбир ташкил этилган куни, Олмалиқ шаҳар СЭО ва ЖС бўлими томонидан 30 нафар ва Тошкент вилояти СЭО в аЖС бошқармаси ҳамда шаҳар-туман бўлимларидан 40 нафар, жами 70 та мутахассис сафарбар қилиниб, тадбир давомида карантин қоидаларига риоя қилиниши ташкил этилди.

Стадионнинг кириш дарвозаси олдида 10-12 нафардан СЭО ва ЖС бўлими ходимлари тадбирга келганларни текширувдан ўтказиб, тиббий ниқоби йўқ фуқароларга ниқоб тарқатилди. Стадионда тадбирга келганлар оралиқ масофани сақлаган ҳолда (орадан камида битта курси оралатиб) ўтирилиши ташкил этилди.

Тадбир иштирокчилари волонтёрлар орлариғи 1,5 метрдан бўлиши ташкил этилиб, улар ҳам тиббий ниқоблар билан таъминланди.

Тадбирга меҳмон сифатида Оҳангарон ва Нурофшон шаҳарлари, Оҳангарон, Ўрта Чирчиқ ва Пискент туманларидан олиб келинган ёшларни ўз ҳудудларидаги автобусларга чиқишларидан олдин тана ҳароратлари ўлчаниб, антисептик воситалар билан ишлов берилди, тиббий ниқоб тарқатилди ва СЭО ва ЖС бўлим ходимлари ҳамроҳлигида байрамга келиб кетиши таъминланди.

Тадбирда жами 10 000 дона тиббий ниқоб тарқатилди, 21 литр антисептик воситалари ишлатилди. СЭО ва ЖС бўлим ходимлари томонидан карантин талабларига риоя қилиниши таъминланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Марказий Осиё Форуми: Фан, инновациялар, озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланишда аёлларнинг ўрни

Сўнгги йилларда қишлоқ аёлларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, ҳаёт фаровонлигини ошириш, касбга йўналтириш ва янги ишчи...

Больше похожих статей

×