4.9 C
Узбекистан
Пятница, 21 января, 2022

Математика мўъжизасига ишонаман

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
3,700участниковПодписаться

    “Алишер Навоий номидаги СамДУнинг математикеа факультетини тугаллаб келгач,қишлоқ мактабида фаоллиятимни бошладим-дейди Нурота тумани  Ноғора қишлоғидаги 41 мактаб директорининг ўқув тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари Ўктам Омонов. Ҳозирку мактаблар таъмиридан нолимаймиз. У пайтлар ҳашар йўли билан қурилган, ибтидоий кўринишдаги мактаблар эди. СамДУда таниқли математик олимлар Аҳмаджон Солиев, Актам Жалилов, Жониқул Абдуллаев, Саидакмал Лақаев, Хайриддин Суннатовлар қўлида таҳсил олдик.

Президентимизнинг “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорини ўқиб хурсанд бўлдим. Эндиликда энг ривожланган математик тараққиёт устунлик қилади. Рақамли иқтисодиёт дейсизми, рақамли тиббиёт дейсизми, ҳар бир ҳаракатда математик билим ва ёндашувсиз ишингиз битмайди. Қарорда қишлоқ мактабларида математика ўқитишни такомиллаштириш борасида ҳам сўз боради. Ахир, Ўзбекистонимизнинг иқтидорли йигит қизлари қишлоқларда вояга етаяпти. Пандемия даврида қишлоққа интернетнинг ҳали ҳам келмагани кўп муаммоларни келтириб чиқармоқда. Айниқса, онлайн таълим учун тезкор интернет керакк. Математикани чинакам фанлар мўъжизаси дейиш мумкин. Аслида математика фани негизида  мушоҳада ва эҳтимоллашиш назарияси бор. Академик, буюк математик Қори Ниёзийнинг шеърлар ёзгани сабаби ҳам шунда бўлса эҳтимол.

    Шу кунларда байрам кайфиятидамиз. Пандемия балоси йўқолиб инсонлар осуда ҳаётга қайтса, тинчлик бўлса биз қишлоқ муаллимлари болажонларимизга билим бериш заҳматидан ҳеч ҳам чарчамаймиз. Имкониятлардан фойдаланиб барча ҳамкасбларимизни касбий байрамлари билан табриклаб қоламан.

       Вақт ва тараққиёт бир зум тўхтамайди. Вояга етаётган фарзандларимизнинг орзу интилишларига камарбаста азиз устозларизга биз ҳам оилавий бахт,омонлик ва машаққатли юмушларида ривож тилаб қоламиз.

                                                          Ўлжабой ҚАРШИЕВ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мактабларда ҳам дарслар онлайн давом этади!

24 январдан бошлаб мактаблар бир ой давомида “Онлайн” фаолият олиб боради. Коронавирус инфекциясининг янги штамми болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиш...

Больше похожих статей

Рус