Фармацевтларнинг иш ҳақи бўйича етакчи учликка AҚШ, Канада ва Дания киради. «ФВ» маълум қилишича, юқори маошли кўпгина мамлакатларда фармацевтика мутахассислари тиббиёт ходимлари мақомига эга ва ваколатлари кенгайтирилган.
“ФВ” дунёнинг турли мамлакатларидаги фармацевтларнинг маоши бўйича тадқиқот ўтказди. Маълум бўлишича, фармацевтика саноатида энг кўп маош оладиган мутахассислар AҚШ, Канада ва Данияда ишлайди. Шундай қилиб, Америкалик дорихона ходими 169 минг долларгача йиллик даромад олиши мумкин, бу эса мамлакатдаги ўртача иш ҳақининг уч баробаридан кўпроқ. Канада ва Дания фармацевтика мутахассислари йилига ўртача 110 минг доллар маош олади.
Фармацевтлар учун энг юқори маошга эга ТОП 10 та давлатга Швейцария, Исландия, Буюк Британия, Aвстралия, Норвегия, Германия ва Ирландия ҳам кирди. Шу билан бирга, ушбу мамлакатларнинг аксариятида дорихона чакана савдосида кадрлар етишмовчилиги мавжуд.
“ФВ” турли мамлакатлардаги фармацевтлар фаолиятининг қизиқарли хусусиятларини ҳам очиб берди. Мисол учун, рейтингдан ўрин олган аксарият мамлакатларда фармацевтика маълумотига эга мутахассислар тиббиёт ходими мақомига эга. AҚШ ва Канадада дорихона ходимлари эмлаш ишларини олиб боришлари, Буюк Британияда — беморларга даволаниш курсини буюришлари мумкин.
Турли мамлакатлардаги фармацевтларнинг иш ҳақи билан боғлиқ вазиятни батафсил таҳлил қилиш, шунингдек, уларнинг даромадларини ўртача иш ҳақи ва яшаш нархи билан таққослаш учун «ФВ» нинг «Фармкошелек» материалини ўқишингиз мумкин.